ТАХОРАТДАН КЕЙИН БИР ТОМЧИ СИЙДИК ЧИҚИБ ҚОЛСА НИМА ҚИЛИНАДИ?
3921
21-01-2021, 16:54
4 781
Ўқиш режими
+
-

САВОЛ:
Ассалому алайкум. Ҳар доим ҳожатдан сўнг сийдикни охиригача чиқариш учун ҳаракат қиламан. Ундан сўнг авратларимни ювиб таҳорат қиламан, Айрим ҳолларда таҳорат қилиб бўлганимдан сўнг бир томчи сийдик чиқиш ҳоллари кузатилади. Шунда бошқатдан таҳорат қиламанми?
2021.01.21
ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Сиз бу ҳолатда қайтадан таҳорат оласиз. Чунки сийдик қанча чиқса ҳам таҳоратни синдиради. Шунинг учун инсон сийганидан кейин истибро, яъни аъзо ичидаги қолган сийдикларни чиқаришга ҳаракат қилинади.
Икки аврат аъзолардан чиқадиган ҳар қандай нарса таҳоратни бузиши барча китобларимизда айтиб ўтилган. Шунга биноан агар сиз айтган ҳолат топилса, албатта қайта таҳорат олиш шарт бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати