БЎЙСЎНМАС ПАШША
3930
22-01-2021, 16:03
722
Ўқиш режими
+
-
Кунларнинг бирида халифа Ҳорун ар-Рашид Баҳлул Донога шундай деди:
— Агар менинг саволимга тўғри жавоб берсанг, минг олтин динор бераман, агар хато қуилгудек бўлсанг, соқол ва мўйловингни қирдириб, эшакка ўтказиб бозор ва кўчаларда ҳаммага сазойи қиламан.
— Менга ҳеч қандай бойлик ёки олтин динор керак эмас. Аммо мен саволингизга тўғри жавоб берсам, сиз пашшаларга бизни энди безовта қилмаслигини буюра оласизми?
Ҳорун ар-Рашид бироз ўйланиб қолди ва жавоб қайтарди:
— Пашшаларни назорат қилишнинг умуман иложи йўқ-ку.
Шунда Баҳлул деди:
— Пашшадек кичкина мавжудотга ҳам гапи ўтмайдиган инсондан яна нимани кутиш мумкин?!
Аҳмад Шарифнинг “Доно Баҳлул ҳақида ибратли ҳикоялар” китобидан
Диёр Шомирзаев таржима қилди.
Манба: Қадрият.Уз