БРИТАНИЯДАГИ МАСЖИД ЭМЛАШ МАРКАЗИГА АЙЛАНДИ
3931
22-01-2021, 16:49
369
Ўқиш режими
+
-
Бирмингемдаги «Ал-Аббос» ислом маркази Соғлиқни сақлаш миллий хизмати ва маҳаллий дорихоналар билан ҳамкорликда коронавирусга қарши эмалаш марказига айлантирилди. Бу ерда аҳолининг ёрдамга энг муҳтож қатлами вакиллари эмланмоқда.
Имом Нуру Муҳаммад Arab News нашрига берган интервьюсида у ва масжид ходимлари Британиядаги эмлаш кампаниясида иштирок этишаётганидан хурсандликларини айтди. “Бу биз учун жуда муҳим. Бу бизга коронавирусга қарши курашга ўз ҳиссамизни қўшишга имкон берди”, – деди у.
Нуру Муҳаммаднинг таъкидлашича, масжиднинг эмлаш марказига айлангани вакцина ҳалол эмаслиги ҳақида тарқалган ёлғон хабарларга қаршилик кўрсатишда муҳим аҳамиятга эга.
Манба: Азон.Уз