1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ТАҲОРАТ АСНОСИДА ТИШ ҚОНАСА НИМА ҚИЛИНАДИ?

24-01-2021, 22:37 3 521 Ўқиш режими + -


САВОЛ:
Ассалому алайкум. Таҳоратда ўнг оёғимни юваётганимда туфласам қонаган бўлади. Бир чайиб сўнг чап оёғимни ювиб таҳоратни тамомлайман. Шу таҳоратим дурустми?
2021.01.20
ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Агар сизнинг ушбу ҳолатнингизда туфлаганингизда қон чиқадиган бўлса, таҳорат синган ҳисобланиб, қайтадан таҳорат олинадию Оғизни ўзини ювиб қўйиш билан таҳорат тўлиқ бўлмайди. Бу ҳолатда қайтадан, қўлни ювишдан бошлаб таҳорат олинади. Чунки юқоридан айтилганидек қон таҳоратни синдиради. Туфлаганда агар тупук қизил бўлиб чиқса таҳорат синади. Агар тупук сариқ рангда чиқса, таҳорат синмайди. 
Тиш қонаганда таҳорат бузилишини шарти, қон тупукка ғолиб бўлиши ёки оғизда уни таъми сезилиши керак бўлади.

دَمٌ مَائِعٌ مِنْ جَوْفٍ أَوْ فَمٍ غَلَبَ عَلَى بُزَاقٍ حُكْمًا لِلْغَالِبِ أَوْ سَاوَاهُ احْتِيَاطًا لَا يَنْقُضُهُ الْمَغْلُوبُ بِالْبُزَاقِ .عَلَامَةُ كَوْنِ الدَّمِ غَالِبًا أَوْ مُسَاوِيًا أَنْ يَكُونَ أَحْمَرَ ، وَعَلَامَةُ كَوْنِهِ مَغْلُوبًا أَنْ يَكُونَ أَصْفَرَ.

“Қориндан ёки оғиздан чиққан суюқ қон тупукка ғолиб бўлса, аксарга ҳукм берилиб, таҳоратни синдиради. Агар тупукка тенг бўлса, эҳтиётан таҳоратни бузилганлигига ҳукм қилинади. Агар тупукка мағлуб бўлса, таҳоратни бузмайди” (Раддул муҳтор). Валлоҳу аълам. 
Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
фатво ҳайъати.