1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

АЁЛ КИШИ КИЙИМЛАРИНИ ЭРИНИНГ РУХСАТИСИЗ ҚАРИНДОШЛАРИГА БЕРИБ ЮБОРИШИ МУМКИНМИ?

25-01-2021, 18:24 483 Ўқиш режими + -
САВОЛ:
Ассаломи алайкум. Мен турмуш ўртоғимнинг рухсатисиз уйдан қариндошларга ўз кийимларимдан қайтариб олиш шарти билан бериб туришим мумкинми? Чунки турмуш ўртоғим бунга рухсат бермаслигини биламан.

ЖАВОБ:
Аёл киши кийимларини ўз маблағига олган бўлса, ёки эри ўз пулига сотиб олиб аёлига ҳадя қилган бўлса, аёл киши ушбу кийимни қандай ишлатишини ўзи билади. Агар эр бу кийимларни аёлига вақтинчалик муддатга олиб берса, бу ҳолатда эрнинг рухсати албатта шарт бўлади. Аммо юқоридаги ҳолатларда эрнинг рухсати шарт бўлмасада, ўзаро маслаҳат билан бериб туриш мумкин. Яхши гапириб тушунтириш мумкин. Акс ҳолда ким ҳақ, ким ноҳақ эканини билиб олгунча орада кўнгилсиз ҳолатлар содир бўлиб қолади. Бу пайтда ҳеч қандай надомат ёрдам бермаслигини барчамиз биламиз. Валлоҳу аълам. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.