1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ҲАСАН БАСРИЙДАН ФОЙДАЛИ НАСИҲАТЛАР

26-01-2021, 14:53 849 Ўқиш режими + -
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Буюк тобеъинлардан ҳисобланган Ҳасан Басрий роҳматуллоҳи алайҳининг  дунёдан қиммат ҳикматларидан сиз азизларга ҳавола қиламиз:
1.Ҳасан Басрий айтадилар: “Банданинг беҳуда ишлар билан машғул бўлиб юриши Аллоҳнинг бундай бандасидан юз ўгирганининг аломатидир”.
2.Ҳасан Басрий айтадилар: “Ҳар бир умматнинг сиғинадиган бут-санами бўлади. Бу(Ислом умматининг) сиғинадиган бут-санами дунё ва дирҳамлардир.”
3.Ҳасан Басрий айтадилар: “Киши гуноҳ қилгани сари ярим тундаги таҳажжуд ибодатидан маҳрум бўлиб бораверади.”
4.Ҳасан Басрий айтадилар: “Эй одам боласи! Кунинг сенинг меҳмонингдир, унга яхшилик қил.(яъни, кунингни ғанимат билиб, тоат-ибодатингни қилиб ол) Агар сен кунингга яхшилик қилсанг у сени мақтаб кетади. Агар унга ёмонлик қилсанг(яъни, кунингни ғанимат билмай, тоат ибодатсиз ва маъсиятлар билан ўтказсанг) у сени ёмонлаб кетади.”
5.Ҳасан Басрий айтадилар: “Нафс доим гуноҳ ишларга буюрувчидир. Агар нафсинг Аллоҳга итоат этишингда сенгга осийлик қиладиган бўлса(яъни, тўсадиган бўлса), энди сен    нафсинг   маъсият ишларга буюрганида унга осийлик қил!(яъни, унга итоат этма)”
6.Ҳасан Басрий айтадилар: “Бир мусулмон биродаримни хожатини чиқаришим мен учун бир ойлик эътикофдан яхшидир.”
7. Ҳасан Басрий айтадилар: “Бировнинг гапини сенга ташийдиган кишидан ҳазар қил. Чунки бундай одам сенинг ҳам гапингни бировга ташийди.”
8. Ҳасан Басрий айтадилар: “Сабр жаннат конларидан бир кондир. Инсон ҳар қандай яхшиликка бир соатлик сабр билан етади.”
9. Ҳасан Басрий айтадилар: “Кўзим билан қарашимдан олдин, тилим билан гапиришимдан олдин, қўлим билан ушлашимдан олдин, оёғим билан қадам босишимдан олдин қарайман, агар Аллоҳ рози бўладиган иш бўлса киришаман, агарда гуноҳ иш бўлса, ўзимни орқага оламан.” 
10. Ҳасан Басрий айтадилар: “Одамларга қуруқ сўзинг билан эмас, балки амалинг билан ваъз насиҳат қилгин”.
Рустам Қиличев таржимаси