
САВОЛ:
Ассалому алайкум. Узоқ бир маҳаллада бир домла бор экан. У домла онамга сурпангизни алмаштиринг деб айтибди. Ислом динимизда бу ҳақида нима дейилган.
ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Сурпангизни алиштиринг деган киши илмли одам эмас. Илми бор инсон бундай гапларни айтмайди. Буларни фолбинликка ўхшаш ишларни ўзларига касб қилиб олиб, одамларни йўлдан оздирувчи инсонлар гапиради. Бундай гапларга, бу айтаётган кишилар олдига умуман бориб бўлмайди. Агар атрофда буларга борадиган инсонлар бўлса, уларни ҳам дарҳол қайтариш керак. Тузалиб кетса бўлди, фарзандли бўлиб қолса бўлди, деган гаплар билан айрим инсонлар тўғри-нотўғрисини фарқига бормай, кимга бўлса ҳам бораверадилар. Ҳолбуки, ўша ўзини даволовчи, табиб, домла қилиб кўрсатаётган фирибгарларнинг ўзининг оиласида ҳам беморлар, фарзандсизлар, бахти чопмаётган қизлар борлигини ўйлаб кўрмайдилар. Инсон онгли равишда нима қилаётганини билиши лозим. Чунки унинг орқасидан савоб ёки гуноҳга қўл ураётган бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.