МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ: ҲАЁ (2-ҚИСМ)
4008
2-02-2021, 18:52
321
Ўқиш режими
+
-
Расулуллоҳ мусулмонлар яхшилик ва ёмонликларни ажратишларини ҳис қилишларини хоҳлар эдилар. Мусулмонлар яхшиликни тарк қилишларида ҳам ёмонликни қилиб қўйишларида ҳам ҳаё қилишларини Расулуллоҳ умид қилар эдилар. Расулуллоҳ нозик табиатли, гўзал ахлоқли, масъулиятли ва ҳаром нарсалардан парҳезкор Зот бўлганлар.
Расулуллоҳ мусулмонлар яхшилик ва ёмонликларни ажратишларини ҳис қилишларини хоҳлар эдилар. Мусулмонлар яхшиликни тарк қилишларида ҳам ёмонликни қилиб қўйишларида ҳам ҳаё қилишларини Расулуллоҳ умид қилар эдилар.
Расулуллоҳ нозик табиатли, гўзал ахлоқли, масъулиятли ва ҳаром нарсалардан парҳезкор Зот бўлганлар. Чунки Расулуллоҳ чимилдиқдаги келинчакдан ҳам ҳаёлирок эдилар.
Иймон бандаларни Ўз Парвардигорига боғлайди. Банданинг Ўз Парвардигорига боғланганииинг белгиси шуки, банда аввало қалбини ёмон нарсалардан тозалайди. Хулқини ўнглайди ва ёмон амалларни қилмайди. Бандада шу буюк сифатлар мужассам бўлиши мумкин, качонки унинг қалбида хато ишлардан доимо юз ўгирадиган, хунук ишлар оқибати шармандали эканини сезадиган “тирик туйғу” пайдо бўлсагина.
Уялмай ёмон амалларни қилавериш бу инсонда ҳаё йўқлигига далолат қилади. Ҳаё бўлмас экан, иймон ҳам бўлмайди. Чунки Расулуллоҳ айтганлар: «Иймон ва ҳаё улар бир-бирларига жуда яқин. Улардан бири кетса иккинчиси ҳам кетади” ( Ҳоким ривояти).
Кишидан иймон кетган сари у тобора тубанликка юз тутиб, разиллиги ҳам ортиб, охири пасткашлик томон кетади.
(давоми бор)
"Мусулмон хулқи" китобидан.