1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МИСРДА ҚОРИЛАР ҚИШЛОҒИ БОР. бИЗДА ҲАМ...

2-02-2021, 14:01 389 Ўқиш режими + -


Қайси маҳаллада уруш жанжал кўпайса, баракаси кетади. Аксинча, қайси маҳаллада ибодатлар кўпайса баракотли бўлади.
Бир маҳаллада имом Бухорий ҳадислари ўрганилса, қандай яхши! Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзлари ўрганилиб, амал қилинган жойда солиҳ инсонлар кўпайиши, у жойда хайрли амаллар кўп бўлиши табиий.
Маҳаллаларда Аллоҳнинг каломи ўрганилса-чи?
Шубҳасиз инсониятга берилган энг улуғ нарса Аллоҳнинг каломидир. Аллоҳнинг каломида эса инсонларга фақат яхшилик қилиш, ота-онага оқ бўлмаслик, аёлларга зулм қилмаслик, етимлар бошини силаш, доим илм билан машғул бўлиш каби яхши, эзгу, хайрли амалларга амр этилган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳнинг фаришталари зикр аҳлларини қидириб, йўлларда айланиб юришади. Агар Аллоҳни зикр қилиб юрган қавмни топишса, бир-бирларини чақириб, "эҳтиёжларингизга керакли нарсага келинглар", дейишади. Ва ўша зикр қилувчиларни қанотлари билан ўраб, то дунё осмонигача етишади. 
Аллоҳ таоло билиб туриб: «Бандаларим нима дейишмоқда?» деб сўрайди. Фаришталар: «Бандаларинг тасбиҳ (Субҳаналлоҳ), такбир (Аллоҳу акбар), таҳмид (Алҳамдулиллаҳ) айтиб, Сени улуғлашмоқда», дейишади. Аллоҳ таоло: «Бандаларим мени кўришганми?», деб сўрайди. Фаришталар: «Йўқ, Сени кўришмаган», дейишади. Аллоҳ таоло: «Агар кўришса, нима қилишар эди?» дейди. Фаришталар: «Агар кўришганида эди, яна ҳам кўпроқ ибодат қилишар ҳамда улуғлаш, тасбиҳ айтишни кўпайтиришар эди», дейишади. 
Аллоҳ таоло: «Улар мендан нимани сўрашмоқда?» дейди. Фаришталар: «Бандаларинг жаннат сўрашади», дейишади. Аллоҳ таоло: «Жаннатни кўришганми?» дейди. Фаришталар: «Валлоҳи, эй Рабб, кўришмаган», дейишади. Аллоҳ таоло: «Агар кўришса, қандай бўлар эди?» дейди. Фаришталар: «Агар жаннатни кўришганида, бундан кўра ҳарис, талабгор бўлиб, рағбат қилишар эди», дейишади. 
Аллоҳ таоло: «Нима нарсадан паноҳ тилашмоқда?» деб сўрайди. Фаришталар: «Дўзахдан паноҳ тилашади», дейишади. Аллоҳ таоло: «Дўзахни кўришганми?» деб сўрайди. Фаришталар: «Йўқ, кўришмаган», дейишади. Аллоҳ таоло: «Агар кўришса, қандай бўлар эди?» дейди. Фаришталар: «Агар кўришганида эди, бундан-да қаттиқ қўрқиб қочишар эди», дейишади. 
Шунда Аллоҳ таоло: «Сизлар гувоҳ бўлинглар, Мен уларнинг гуноҳларини кечирдим», дейди. Фаришталардан бири: «Уларнинг ичида фалон киши бу тоифадан эмас. Фақатгина ўзининг ҳожати учун келиб қўшилмоқда», дейди. Аллоҳ таоло: «У зикр аҳллари билан суҳбатдошдир. Зикр аҳллари билан бир ўтирганлар ҳаргиз бадбахт бўлишмайди», деб айтади», дедилар (Бухорий ва Муслим ривоятлари).
Аллоҳ таолонинг каломи бўлмиш Қуръони карим тиловати қилинадиган жойларни фаришталар ўраб олар экан!
Шундай маҳаллалар бўладики, улардан яшовчилар номи маҳалла юзи бўлади. Масалан, кўп ўғрилар яшайдиган маҳаллани "Ўғрилар маҳалласи", бошқасини "Жанжалкаш маҳалла" деб айтилади.
Агар маҳаллаларда Қуръон дарслари йўлга қўйилса, "Қуръон маҳалласи" дейилса, не ажаб?!
Мисрда "Қорятул қурро", яъни "Қорилар қишлоғи" бор. У ерда яшовчи барча каттаю кичик Қуръонни тўлиқ ёд олишади.
Бир маҳаллар илмда дунёдаги энг илғор юртлардан бири бўлган юртимизда аввалгидек буюк уламолар етишиб чиқса, не ажаб!
Суннатуллоҳ Абдулбосит
Манба: Азон.Уз