ҚУЁН ГЎШТИ ҲАЛОЛМИ?
4067
6-02-2021, 22:34
4 196
Ўқиш режими
+
-

САВОЛ:
Ассалому алайкум. Қуён боқиб сўйиб есам ҳамда сотсам, динимизда тўсиқ йўқми? сиздан
ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Шариатимизда қуён гўшти ейиладиган ҳайвонлар қаторига киради. Уни боқиб, сўйиб ейиш ҳамда сотиш мумкин. Бунга динимизда тақиқ йўқ.
عَنْ أَنَسٍ ، رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ ، قَالَ : أَنْفَجْنَا أَرْنَبًا وَنَحْنُ بِمَرِّ الظَّهْرَانِ فَسَعَى الْقَوْمُ فَلَغِبُوا فَأَخَذْتُهَا فَجِئْتُ بِهَا إِلَى أَبِي طَلْحَةَ فَذَبَحَهَا فَبَعَثَ بِوَرِكَيْهَا ، أَوْ قَالَ بِفَخِذَيْهَا - إِلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم فَقَبِلَهَا رواه البخاري
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Марриз-Заҳрондалигимизда бир қуённи чўчитиб юбордик. Одамлар уни қувлаб, чарчашди. Мен уни тутиб, Абу Толҳага келтириб бердим. У уни сўйиб, икки ёнбошини (ёки икки сонини) Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга юборди. Бас, у зот қабул қилдилар", дедилар. Имом Бухорий ривояти.
"Марриз-Заҳрон" Маккаи мукаррамадан пиёда юрганда бир кунлик йўл узоқликдаги жойнинг номи. Бу жой ҳозир ҳам шундай номланиб келмоқда. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.