1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

АМЕРИКАЛИК АЁЛ СЕРИАЛ ТАЪСИРИДА ИСЛОМНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

8-02-2021, 09:30 718 Ўқиш режими + -


     Американинг Висконсин штатида яшовчи олтмиш ёшли аёл Туркиянинг “Тирилиш Эртуғрул” сериали таъсирида исломни қабул қилди ва исмини Хадича деб ўзгартирди.
“Анадолу” агентлигига интервью берган аёл “Нетфликс”да тасодифан турк сериалини кўриб қолганини айтди. “Мен умуман бехабар бўлган тарих ҳақида ҳикоя қилинган экан. Аллоҳ, ислом, адолат ва мазлумларга ёрдам ҳақида эшитганларим эътиборимни тортди”, – дейди у.
Хадича “Тирилиш Эртуғрул” сериалига шунчалик қизиқиб қолдики, уни тўрт марта томоша қилди, ҳозир бешинчи марта кўряпти. “Сериални тез-тез тўхтатиб, тилга олинган мавзулар ҳақида манба қидираман. Ислом, мусулмонлар тарихи ва усмонийлар салтанати ҳақида интернетда бошқа видеоларни ҳам излаб, кўпроқ маълумот олиш учун томоша қиламан, – дейди аёл. – Яхшиямки, кўрган эканман, бу сериал кўзимни очди, ислом билан танишдим”.
Манба: Азон.Уз