СОҚОЛ ЎСТИРУВЧИ ВОСИТАЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ИСЛОМДА МУМКИНМИ?
4076
8-02-2021, 15:37
738
Ўқиш режими
+
-

САВОЛ:
Ассаламу алайкум. Ҳозирги кунда турли соқол чиқарувчи воситалар кенг тарқалди. Шулардан фойдаланиб суннатга мувофиқ соқол қўйса бўладими? Айрим инсонларда кеч, айримларда эса жуда сийрак чиқади. Бу борада шариатимиз нима дейди?
ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Аввало, соқол Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашиш ниятида қўйилади. Соқолни парваришлаш ҳам у зотнинг суннатларидан ҳисобланади. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз даврларида мавжуд бўлган мой, хина каби воситалардан фойдаланганлари маълум. Шунинг учун соқол ўстирувчи, қалинлаштирувчи воситалардан фойдаланиш мумкин. Аммо шуни яхши билиш лозимки, соқол қандай чиқса шундай қўйилади. Кам ёки сийрак чиқадиган бўлса, шу ҳолатда парваришлаб, қўйиб юрса, шу ҳам суннатга мувофиқ соқол қўйган ҳисобланади.
Бироқ бугунги кўп воситалар сунъий моддалардан ишлаб чиқарилаётганлиги боис, улар терига ва бошқа аъзоларга зарар келтириши, айниқса, аллергия қўзғаши мумкин. Агар шундай зарарлари йўқлиги исботланган бўлса, у ҳолда ишлатишнинг зарари йўқ. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.