РЎЗАДОР ҲОЛДА БУРУНГА СПРЕЙ СЕПИШ МУМКИНМИ?
4086
9-02-2021, 22:59
4 332
Ўқиш режими
+
-

САВОЛ:
Ассалому алайкум. Рўзадор ҳолатимда шамоллаган бўлсам бурнимга спрей дорисини сепсам ва томоғимга спирт суртсам бўладими?
ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Спрейнинг газли (ҳаволи)сидан ёки мазга ўхшаган бурунни четига суртилса ҳидидан димоғ очилиб кетадиган воситалардан фойдаланинг. Спрейнинг сув пуфлайдигани рўзани очиши мумкин. Рўзадор киши томоғига спирт суртса бўлади. Уни рўзага таъсири йўқ. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.