1442 йил 22 Ражаб | 2021 йил 05 март, Жума.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
05:50
Sunrise
07:04
Dhuhr
12:48
Asr
16:50
Maghrib
18:34
Isha
19:47


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ҲАМКАСБЛАР, ҚАРИНДОШЛАР ОРАСИДА КАССА ЎЙНАШНИНГ ҲУКМИ

15-02-2021, 09:55 3 006 Ўқиш режими + -



САВОЛ:
Ассалом алайкум. Ҳозирги кундаги қариндошлар, дўстлар, ҳамкасблар орасида бўлаётган касса номли чойхонадаги йиғилишлар шариатимизга тўғри келадими?
ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. “Касса ўйнаш”ни тўғри йўлга қўйилса, буни шариатга зид жойи йўқ. Буни араб тилида “Ал-қарзут-таъавун”, яъни ўзаро ёрдам қарзи дейилади. Бу қарз турини қадимда  “Жумъаия” яъни “жумалик” деб ҳам номланган. Сабаби ўша пайтда ҳар жума куни пул тўплашиб бир бирларига қарз беришган.   
Буни тўғри йўлга қўйиш учун “Касса ўйини”га қўшилган иштирокчилар ўз ихтиёрлари билан қўшилган бўлишлари, тўпланадиган маблағнинг миқдори аввалдан тайин қилинган бўлиши, йиғилган маблағни олувчилар ўзара келишув орқали ёки қура ташлаш орқали таъйин қилинган бўлишлари ва ҳар бир иштирокчи қанча маблағ берган бўлса шу миқдордаги маблағни олишлари керак. Мисол учун аввалдан ҳар сафар 100 минг пул йиғишга келишиб олишса, бир давра тугагунча бу миқдор ўзгармаслиги лозим, берган пулидан ошиғини олиши эса рибодир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифларида:

كُلُّ قَرْضٍ جَرَّ مَنْفَعَةً فَهُوَ رِبًا. )رُوِيَ فِي بغية الباحث عن زوائد مسند الحارث(.

яъни, «Манфаат келтирувчи ҳар бир қарз, у рибодир» деганлар. (Буғятул Баҳис аз завоид муснадил Ҳорис китобида ривоят қилинган). Ушбу ҳадиснинг санади заиф бўлса ҳам уламолар маъноси саҳиҳ эканига ижмо қилишган.
Бу амалиётни жоиз эмас дейдиганлар тўғри ташкил қила олмаганларнинг ишларини назарда тутишади. Шу ўринда яни бир нарсани қўшимча қилишни лозим. Юқоридаги жавоб қарз берган одам берган нарсасини айни ўзини қайтиб олиш ҳолатларига тегишли ҳисобланади. Лекин қарзни бирон нарсага, масалан доллар ёки гўштга боғлаб қўйиб сўм олди-берди қилинса, бу жоиз эмас. Масалан, гўшт 50 минглик даврда 200 минг берса ва 4 кг гўштга бичиб қўйилса, сўнг уни қайтариб олаётганда гўшт 60 минг бўлгани учун 240 минг қайтиб олса жоиз эмас.
Аммо масалан 100 долларни тайин қилиб, биринчи одам ҳам, охирги одам ҳам мазкур пулни олсалар, бу ҳолатда рибо бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.