“ Ҳазрати Мир Алишер Навоий” масжиди
“Ҳазрати Мир Алишер Навоий” масжиди Қамаши шаҳар А. Навоий кўчасида жойлашган. Масжид Мустақилликнинг дастлабки йилларида қуриб битказилган масжидлардан биридир. Ўша йиллари ҳазрати Алишер Навоийнинг 550 йиллиги юртимизда нишонланаётганлиги муносабати билан масжидга “ Ҳазрати Мир Алишер Навоий” деган ном берилди.
“ Ҳазрати Мир Алишер Навоий ” масжидининг тарҳи 13,90 Х 23,63 метрни ташкил қилади. Масжиднинг усти гумбаз шаклида ёпилган. Қурилиш лойиҳаси бўйича масжидни гумбазли хонақоси 560 намозхонга мўлжалланган. Масжидга 1,56 га ер майдони берилди ва масжид атрофи девор билан ўралди. Масжидда заҳирада сув сақлаш учун бетон ҳавуз ҳам қурилди.
1998 йили “ Ҳазрати Мир Алишер Навоий ” масжиди Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан қайта рўйхатга олинди.
2004-2005 йилларда “ Ҳазрати Мир Алишер Навоий ” масжидида олти устунли иккита катта айвон қурилди. 2007 йилда масжид қайтадан таъмирланди. 2014 йилда эса янги замоновий таҳоратхона қурилиб ишга туширилди. Масжидда имом хатиб, имом ноиб, мутавалли учун қўшимча хоналар ва кутубхона бор.
“Ҳазрати Мир Алишер Навоий” масжидида ҳозирги кунда жумъа кунлари 800 га яқин киши жумъа намозини ўқийди. Масжид Қамаши шаҳри аҳолиси билан бирга “Қамай”, “ Ёртепа”, “Лойқа сув”, “ Қорабоғ” қишлоғи аҳолисининг диний эҳтиёжларини қондириш учун ҳам хизмат қилиб келаяпти.