1442 йил 16 Ражаб | 2021 йил 27 февраль, Шанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
05:59
Sunrise
07:12
Dhuhr
12:50
Asr
16:45
Maghrib
18:27
Isha
19:41


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

УСТОЗ ВА ШОГИРД МУНОСАБАТЛАРИ (1-қисм)

17-02-2021, 10:33 21 Ўқиш режими + -

           Маълумки, бу дунёнинг ривожланишида инсониятнинг тараққий этишида устознинг ўрни беқиёс. Доно халқимиз “Устоз кўрган”, “Устоз кўрмаган шогирд ҳар мақомга йўрғалар”, “Таълим берган устозингга раҳмат”,  "Устоз-отангдек улуғ", “Уста  борида қўлингни тий, устоз борида тилингни”, “Уста бўлсанг устозингни унутма”, “Устозингга тик қарасанг тўзасан, ҳурмат қилсанг аста-аста ўзасан”,  деб бежиз айтишмаган. 
     “Устоз” сўзи ўзбек тилининг изоҳли луғатида йўл-йўриқ кўрсатувчи, тарбияловчи, мураббий, раҳнамо, ўқитувчи, муаллим деган маъноларни англатади дейилади.
                  Демак, “устоз” номи кенг маъноли сўз бўлиб, бу номга муяссар бўлган кишига ҳар томонлама юксак масъулият юклатилади. Шунинг учун ҳам халқ орасида устозлар ҳурмати тўғрисида кўплаб ибратли нақллар бор. Бунинг маъноси шуки, ҳар қандай касб соҳиби устозсиз шаклланмайди, ҳаётдан ўз ўрнини топа олмайди. 
                       Қадим шарқ халқларида устоз, мураббий, мударрис, муаллим, тарбиячи номлари билан юритилувчи зотларнинг иззати ва ҳурмати ҳамиша юқори бўлган. Инсон ўзини англаган даврдан устозларга суянган, улардан маънавий қудрат олган.
           Маълумки, имом Аъзам (раҳматуллоҳи алайҳ)нинг ўз шогирдлари имом Абу Муқотил ибн Муслим билан бўлиб ўтган савол-жавоблари бизгача етиб келган. Бу савол-жавоблар асосида “Ал-олим ва ал-мутааллим ( Устоз ва шогирд) китоби таълиф этилган. Ушбу китоб бошланишида устоз ва шогирднинг бир-бирига бўлган муомиласи шундай келтирилади:
“Шогирд устозидан: 
-Устоз! Чуқур билимингиз, бой тажрибангиз, фазлу карамингиз ёрдамида кўнглимдан жой олган шубҳали саволларга қониқарли жавоб олиш учун ҳузурингизга келдим. Ҳаёт таозоси билан мен турли хил фикрдаги одамларни учратиб тураман ва улар менга баъзида шундай саволлар берадиларки, уларга жавоб топишдан ожиз бўлиб қоламан. уларнинг саволларига жавоб бераолмасамда. Билганим ҳақиқатдан қайтмайман. Зеро, ҳақни баён этувчилар бор. Ҳақ йўқ бўлмайди. ботил яшамайди. Шунингдек, мени ҳали ҳеч нарсани билиб улгурмаган ёш толиби илмларга тенглаштиришларини ва гоҳида мени кўнглига келган нарсани айтаверадиган “бирсом” (жигар билан қалб ўртасининг шамоллашидан пайдо бўладиган касаллик) дардига мубтало бўлган беморга қиёс қилишларини истамайман.  Шунинг учун, устоз, Аллоҳ таоло ҳолингизни хайрли қилсин, эргашганим ҳақиқат аслини билишни ва уни сўзлашни истайман, токи ҳаводор ҳаддан ошмоқчи ё мени ҳақдан қайтармоқчи бўлса, мақсадига эришмасин, ё толиби илм мендан таълим олмоққа келса, унга ўзим тушиниб ўргатай” деб сўрайди. Устоз эса шогирдига:
-“Билмаган  нарсангни билишга интилишинг ҳар қанча таҳсинга лойиқ. Билиб қўйки, инсон жисмидаги ҳамма аъзолар унинг кўзларига боғлиқ бўлганидек, унинг амаллари ҳам илмга боғлиқдир.Чўлда, адашилганида керак бўлган кўп озиқадан кўра тўғри юрилганида,   зарур бўлган озгина озуқа қанчалик фойдали бўлса,  илмга асосланган озгина амал ҳам жаҳолат ила қилинган ҳар қанча кўп амаллардан фойдалироқдир” деб таълим беради.  Устоз шогирдлик анъанаси туфайли,  иқтидорли устоз ўз мактабини яратади, ўзидан кейин билимдон, истеъдодли   шогирдлар   қолдиради,    унинг   ҳаёти,   умри    самарли   ўтган бўлади.

(давоми бор)  
 
                                                   Р. Усмонов, 
Ўзбекистон Мусулмонлари Идорасининг Қашқадарё вакили