1442 йил 22 Ражаб | 2021 йил 05 март, Жума.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
05:50
Sunrise
07:04
Dhuhr
12:48
Asr
16:50
Maghrib
18:34
Isha
19:47


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ТУРКИЯДА ИСЛОМ БАНКИНГИ ЯНАДА РИВОЖЛАНИШИ КУТИЛМОҚДА

17-02-2021, 16:35 23 Ўқиш режими + -
Moody's халқаро рейтинг агентлиги Туркияда келгуси беш йил ичида ислом банкинги активлари ҳажми икки баравар ортишини тахмин қилмоқда. 
Душанба куни агентлик эълон қилган ҳисоботда айтилишича, ўтган йили Туркияда ислом банкларининг умумий активлари 54 фоиз ортган. Уларнинг умумий банк активларидаги улуши ҳозирга келиб 7,2 фоизни ташкил этмоқда. 
Таъкидланишича, Туркияда ислом банкинги тезкор ўсаётган бўлса-да, унинг ҳажми Форс кўрфази мамлакатлари ҳамкорлик кенгаши аъзолари билан таққосланса, анча кичиклиги аён бўлади: мазкур мамлакатларда умумий банклар активларидаги ислом банкинги активларининг улуши ўртача 40 фоизни ташкил этади. 
“Ҳукуматнинг исломий молиялаштиришга эътиборининг ортиши мамлакатда исломий молийлаштириш сектори, хусусан, унда қатнашаётган банклар учун ижобий омилдир”, – дейилади ҳисоботда.
 
azon.uz