1442 йил 16 Ражаб | 2021 йил 27 февраль, Шанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
05:59
Sunrise
07:12
Dhuhr
12:50
Asr
16:45
Maghrib
18:27
Isha
19:41


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ТАКФИРЧИЛАР БИР ХИЛ БЎЛМАЙДИ...

18-02-2021, 15:05 19 Ўқиш режими + -


•Бировни кофирга чиқарадиганлар ҳам бир хил бўлмайди.
•Улардан баъзилари фақат давлатни кофир деса, айримлари давлатга қўшиб ҳукуматларни ҳам кофирга чиқаради.
•Яна бир тоифаси борки, улар давлатни ҳам ҳукуматларни ҳам ва уларга қўшиб ўша ҳукуматлардаги вазифадор бўлиб ишлаётган кишиларни ҳам кофирга чиқаришади.
•Энг ашаддий такфирчилар эса ўзларидан бошқа барчани:
- давлатларни;
- ҳукуматларни;
- вазифадорларни;
- ҳатто уларга қўшиб оддий халқни ҳам кофир санашади!
•Устозларимдан бири тоғам шайх Муҳаммад Солим роҳимаҳуллоҳ Мавританияда таълим вазири бўлган эди. У киши масжидда жаноза намозини ўқиб чиқсалар такфирчилардан бўлган бир танишларини кўриб қолибдилар.
•Унга:
- Ассалому алайкум, — дея қўл узатибдилар.
•Такфирчи эса:
- Салом фақат ҳидоятга эргашганларга бўлади, - дея шайхнинг қўлини олмабди.
•Шайх ажабланиб:
- Нега мен билан сўрашгинг келмаяпти, - десалар, у:
- Сиз кофир давлатда вазир бўлиб ишлайсиз, демак сиз ҳам кофирсиз! — дебди. 
•Шунда шайх унинг жаҳолатидан кулимсираб:
- Саломлашавер, бир ҳафтага таътилга чиққанман! — дебдилар"...

© Фазилатли Шайх Муҳаммад Ҳасан Валад Даду ҳафизаҳуллоҳ

Манба:AhliSunnaValJamoaUz