НИЯТДА НАМОЗ РАКАТЛАРИНИ ТАЙИН ҚИЛИШ ШАРТМИ?
4162
22-02-2021, 10:12
658
Ўқиш режими
+
-

САВОЛ:
Ниятда намоз ракатларини тайин қилиш
ЖАВОБ:
Фарз ва вожиб намозларнинг ниятида ракатлари сонини таъйин қилиш шарт эмас. Намознинг ўзини ният қилиш кифоя (Мажмаул анҳур). Яъни, “пешин намозини ўқишни ният қилдим”, дейиш каби қайси намозни ўқишини дилдан ўтказишни ўзи кифоя. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайъати.