1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Ислом умматининг оқимларга бўлиниб кетиши Иккинчи қисм

22-01-2020, 17:43 904 Ўқиш режими + -

 

 

Ислом умматининг оқимларга бўлиниб кетиши

Иккинчи қисм 

        “Аҳли Сунна вал-Жамоа”нинг ақидавий ва амалий дастури Қуръони карим ва Пайғамбаримиз (а.с.) суннатларидир. Бу икки дастурга мос келмаган ҳар қандай ақийда ботил бўлиб, унинг соҳиби ҳам адашган ҳисобланади.

        Расулулллоҳ (а.с.)нинг бу сўзлари вафотларидан кейин ўз тасдиғини топди. Қадария, муржиа ва хавороиж фирқаларини ўз ҳадиси шарифларида номма-ном келтириб, улардан огоҳ бўлишни васият ҳам қилдганлар.

        Хулафои рошидинлар замонидан то Имом Мотуридий замонигача, асосан қуйидаги фирқа ёки оқимлар пайдо бўлиб, уммати Муҳаммадия ўртасида тафриқа ва фитна солишга ҳаракат қилган эдилар: қадария, муржиа, хавориж, шиа, мўтазила, равофиз(рофизийлар), сабаия, зирория, жаҳмия, ботиния, қаромита, ҳуррамия, карромия(мужассима), жорудия, сулаймония(жаририя), бутрия, баҳния, муғирия, жаноҳия, мансурия, хаттобия, ҳулулия, азориқа, нажодот, суфрия, ажорида, хозимия, шаҳбия, маълумия, мажҳулия, маъбадия, рашидия, мукаррамия, ҳамзия, иброҳимия, воқифа, ҳафсия, язидия, маймуния;

        Мўътазила фирқаларидан – Абу Шимр,  Муҳаммад ибн Шабиб ва Холдидий фирқалари, юнусия, ғассония, савбония, сумания, марисия, нажжориялардан – бурғусия, заъфарония, мустадрика, карромиялардан – ҳақоииқия, тароиқия, исҳоқия.

        Демак, зикр этилганлардан 20 та фирқа рофизийлар, 20 та фирқа хаворижлар, 20 та фирқа қадария ва муржиалар, 12 та фирқа қолган нажжория, бакрия, зирория, жаҳмия, карромия каби оқимларга тақсимлаб чиқилса, умумий сони ҳадиси шарифда айтилганда 72 та адашган фирқаларнинг ададига тўғри келади.

        73-фирқа эса, Аҳли Сунна вал-Жамоа дея аталувчи мазкур ҳадиси шарифда қайд этилган ножия(нажот топувчи) фирқадир. Абу Ҳанийфа ҒИмом Аъзам), Имом Молик, Имом Шофеъий, Имом Аҳмад, Авзоъий , Саврий каби буюк мужтаҳид алломалар, уларнинг издош ва маслакдошлари унга мансубдир. Кенгроқ қилиб айтадиган бўлсак, бу саодантманд жамоага Жаноб Расули акрам (с.а.в.)дан тортиб, саҳобаи киромлар, тобеъинлар, табаа тобеъинлар, фиқҳий мазҳабларнинг асосчилари, мужтаҳидлар, муҳаддислар, араб тили наҳви ва адабиёти намоёндалари, қироат ва тажвид ровийлари, тасаввуф шайхлари, аҳли тариқатлар, шуҳадою солиҳу зоҳид бандалар ҳамда турли бузғунчи оқимларга эргашиб кетмаган мусулмонлар кирадилар.

        Хуллласи калом, Ислом ниқоби остида пайдо бўлган оқимлар тарихига эътибор берадиган бўлсак, уларнинг илдизлари узоқ ўтмишга бориб тақалишини кўриш қийин эмас.

        Манба:

“Ислом ва ақидапараст оқимлар” китоби.

Муаллиф: Айдарбек Тулепов