1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Сулаймон пайғамбарнинг хабарчиси

23-01-2020, 18:26 887 Ўқиш режими + -

 

Сулаймон пайғамбарнинг хабарчиси

Ҳозирги кунда компютерь, интернетларни билиши замоннинг талаби ҳисобланади. Чунки бу нарсаларни билмаслик инсоннинг ўз давридан орқага қолганлигини билдиради. Ўз давридан орқага қолиш эса заифлик ва қолоқликни келтириб чиқаради.

Қадимда хабарни бир мамлакатдан бошқа мамлакатга чопарлар олиб боришган.  Ўз даврида чопарлар хар хил турдаги хабар ва маълумотларни от, туя каби уловлар орқали  амалга оширганлар.  Кейинчалик техника ривожланиш натижасида поезд, машина, самолётлар орқали инсонларга хабарлар етказилган. Орадан вақт ўтиб хабарлар телефонлар,  телеграммалар орқали инсонларга етказилди. 

Ҳозирги кунларда интернет орқали янгидан янги хабарлар тез ва осон етказилмоқда. Зеро, интернет инсонларга бутун дунё бўйлаб хабар ва маълумотларни етказиш учун яратилган. Буни интернет деган сўзнинг маъносидан билиб олиш ҳам мумкин. Интернет сўзи аслида хорижий сўзларнинг қисқартма шаклидан ясалган бўлиб, у “ халқаро хабарлар тўри ёки халқаро маълумотлар тўри “ деган маънони англатади. 

Қадимда хабарлар қушлар орқали етказилган ва олинган. Шундай хабарчи қушлардан бири ҳудҳуд ҳисобланади.     

Ҳудҳуд қандай қуш? 

Ҳудҳуд- қушнинг арабча номидир. Унинг ўзбекча атамаси попишак, сассиқпопушак дир. Бу ҳақда “ Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да: “ Ҳудҳуд арабча- попишак, сассиқ попушак[1]” дейилади.  

Маълумотларга қараганда, Ҳуд-ҳуд-Кўкқарғасимонлар туркумига мансуб қуш. У мамлакатимизнинг дашт, тоғ ва тоғ олди ҳудудларида учрайди.  Бошида тожи (попуги) бор бўлиб, пати оқ-қора йўл-йўл, сарғиш жигар ранг бўлади. 

Ҳудҳуд Сулаймон пайғамбарнинг хабарчи қуши бўлган. У Сулаймон пайғамбарга турли мамлакатлардан хабарлар келтирган. Ҳудҳуд қушининг хабарчи эканлиги ҳақида Аллоҳ таолонинг китоби “Қуръони Карим” да: “ У (Сулаймон пайғамбар) қушларни кўздан кечириб: “ Нега мен ҳудҳудни кўрмаяпман. Балки у ( берухсат) ғойиб бўлувчилардандир?! Албатта,  уни қаттиқ азоб билан азобларман ё сўйиб юборурман ёки менга узрини баён қилиб аниқ ҳужжат келтирур” деди. Сўнг узоқ вақт қолмай (ҳудҳуд келиб) деди: “ Мен сен огоҳ бўлмаган нарсалардан огоҳ бўлдим ва сенга Сабо шаҳридан ишончли хабар келтирдим” деди.  (Намл сураси, 20-22-оятлар). 

Ҳудҳуд Сулаймон (а.с.) ёзган мактубларини Сабо шаҳрига элтади. Мактубда ёзилганлар тўғрисида “Қуръони Карим”да: “  Шубҳасиз, бу мактуб Сулаймондан ва у бисмиллаҳирроҳманир билан бошланди. Менга катталик (кибр) қилмай, мусулмон бўлиб ҳузуримга келинглар!” дейилади. Сулаймон пайғамбарнинг бу хабарини Ҳуд-ҳуд бир зумда Сабо мамлакатининг маликаси Билқисга етказади. Ҳудҳуднинг Сулаймон пайғамбар хабарини етказиши бугунги кундаги интернет ёки телефондан “смс” ташлашга қиёс қилиш мумкин. 

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, инсонлар қадимда ҳам бир-бирлари билан ахборот алмашишган. Йиллар ўтиши ўтиши билан хабарлар кўлами кенгайди, уни олиш тез ва осонлашди. Бу нарсаларга техника тараққиёти натижасида эришилди. Буларнинг бари хабар етказувчи воситаларнинг шакли ўзгариши натижасида юз берди, холос. 


Р. Акбаров, 

ЎМИнинг Қашқадарё вилояти вакиллиги ходими 

 

 


[1] Ўзбек тилининг изоҳли луғати. “Ўзбекистон миллий энциклопедияси”  Давлат илмий нашриёти . 2008  5-жилд.  556-бет