1445 йил 12 Шаввол | 2024 йил 20 апрель, Шанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
04:32
Sunrise
05:53
Dhuhr
12:36
Asr
17:21
Maghrib
19:19
Isha
20:41

Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ИХЛОС СУРАСИ

25-01-2020, 17:25 12 345 Ўқиш режими + -

ИХЛОС СУРАСИ

Маккада нозил бўлган. 4 оятдан иборат.

Мушриклар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурига келиб, бизга Роббингни сифатлаб бер, насабини баён қилиб бер, деганларида,Аллоҳ таолонинг ўзи «Ихлос» сурасини нозил қилиб жавоб берган.

Бу суранинг «Ихлос» деб номланганининг сабаби–Аллоҳнинг Ўзигагина ибодат қилиш, фақат Ўзигагина юзланишга, ихлос қилишга ундаганидир.

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадисларидан бирида: «Ихлос» сураси Қурьоннинг учдан бирига тўғри келади», деганлар.

Чунки Қурьони Каримнинг асосий мақсади учга бўлинади:

а) Аллоҳнинг тавҳиди, ягоналиги исботи ва ақидани тузатиш.

б) Ибрат, ислоҳ ва ўрнак олиш учун келтирилган қиссалар.

в) Шариат ҳукмлари. 

«Ихлос» сураси ушбу нарсаларнинг биринчи қисмини ўз ичига олган.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

1. Айт: «У Аллоҳ ягонадир».

Ҳа, эй Пайғамбар, ҳаммага айт!Аллоҳ таоло биттадир, ягонадир.

- Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг зоти биттадир, ягонадир. Бошқа бир Илоҳ йўқдир.

- Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг сифати ягонадир. У зотнинг сифатлари билан ҳеч бир нарса сифатлана олмайди.

- У Ўзининг ўхшаши йўқлиги бўйича ҳам ягонадир.

- Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло амалларида ҳам биттадир, ягонадир. Унинг амалларини ҳеч ким қила олмайди.

Аллоҳнинг ваҳдонияти Исломнинг асосий ақидасидир. Бошқа эьтиқод қилиниши лозим бўлган нарсалар ҳам ушбу Аллоҳнинг ваҳдонияти асосида бўлади.

Аввалги оятда Аллоҳ таолонинг ваҳдоният сифати зикр қилинганидан кейин энди, У зот олийнинг сомадият сифати зикр қилинади.

2. Аллоҳ–сомаддир.

Сомад сифати кўп маьноларни ўз ичига олади:

- итоат қилинган улуғ–Усиз ҳеч бир иш битмайди.

- ҳеч кимга ҳожати тушмайди, барчанинг ҳожати Унга тушади.

- бутун махлуқот битиб тугаса ҳам, Ўзи доим боқийдир ва ҳоказо.

Кўриб турибмизки, биттагина «сомад» сўзи қанчалар маьнони ўз ичига олган. Араб тили ана шундоқ кенг имкониятларга эга бўлгани учун ҳам, Аллоҳ таоло Ўзининг охирги каломини ўша тилда нозил қилишга ирода қилган.

3. У туғмаган ва туғилмаган.

Яьни, унинг фарзанди ҳам, ота-онаси ҳам йўқ.

Чунки туғиш, туғилиш бандаларга хос, Худога нисбатан эса бу сифатлар тўғри келмайди.

Бу оятда кўпгина бузуқ эьтиқодларига раддия бор, жумладан :

- Мушрикларнинг, фаришталар-Аллоҳнинг қизларидир, деган эьтиқодига.

- Яҳудийларнинг, Узайр-Аллоҳнинг ўғлидир, деган эьтиқодига.

- Насороларнинг, Ийсо-Аллоҳнинг ўғлидир, деган эьтиқодига.

Туғилиб ўсган, ҳайвон ёки одамларни илоҳ деб эьтиқод қилувчи барча тоифаларнинг эьтиқодларига.

4. Ва Унга ҳеч ким тенг бўлмаган.

Ҳа, Аллоҳ таолога бирор зот на зотида, на сифатида ва на аьмолида тенг бўлган эмас, бўлолмайди ҳам.

Қурьон ана шундай қилиб Аллоҳ таолони камолот сифатлари ила сифатлайди. Исломда Аллоҳ таоло барча нуқсон ва айблардан поклаб ёд этилади. Чунки, Ислом ақидаси Аллоҳ таолонинг Ўзи томонидан жорий этилган ақидадир. Бошқа ақидаларга ўхшаб одамлар хаёлларига келган нарсани тўқиб олган ақида эмасдир.

Баьзи уламоларимиз «Ихлос» сураси ҳақида қуйидаги умумий мулоҳазани қилганлар: «Ушбу сураи карима тўрт оятдан иборатдир. У жуда ҳам мўьжаз ва жуда ҳам мўьжиза бўлиб келгандир. У Аллоҳ таолонинг жамоли ва камолини очиқлаб келгандир. У Аллоҳ таолонинг барча ожизлик ва нуқсон сифатларидан поклаб келгандир.

Унинг биринчи ояти ваҳдониятни исбот қилиб, кўп ададликни рад қилгандир. 

«Айт! «У Аллоҳ ягонадир».

Унинг иккинчи ояти Аллоҳнинг камолини исбот қилиб, ожизлик ва нуқсонини рад қилгандир. 

«Аллоҳ сомаддир».

Унинг учинчи ояти Аллоҳнинг азаллиги ва боқийлигини исбот қилиб, зурриёти ва наслининг борлигини рад қилгандир.

«У туғмаган ва туғилмаган».

Унинг тўртинчи ояти Аллоҳнинг азаматини ва улуғворлигини исбот қилиб, тенги ва зидди борлигини рад қилгандир.

«Унга ҳеч ким тенг бўлмаган». 

Бас, бу сура жамол ва камол сифатларининг исботидир. У Роббни нуқсонлардан поклашнинг энг олий сувратидир.

Имом Бухорий Ойша онамиздан ривоят қиладилар: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишини топшириқ билан бир гуруҳ қуролли кишиларга бошлиқ қилиб юбордилар. У биродарларига имом бўлиб, қачон намоз ўқишса, «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни ўқийверибди. Қайтиб келганларида буни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга айтишган экан, у киши: 

«Сўранглар-чи нима учун шундоқ қилибди», дебдилар. Сўрашса, у киши:

«Чунки бу сура Роҳманнинг сифати ва мен уни ўқишни яхши кўраман», дебди. Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«Унга, Аллоҳ сени яхши кўради, деб хабар беринглар», дебдилар.

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Ким «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни охиригача ўн марта ўқиса, Аллоҳ таоло унга жаннатдан бир қаср қуради».

Имом Термизий қилган ривоятда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу қуйидагиларни айтадилар: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан юриб борар эдим. У зот бир одамнинг «Қул ҳуваллоҳу аҳад. Аллоҳус Сомад», деб қироат қилаётганини эшитиб,

«Вожиб бўлди», дедилар.

«Эй Аллоҳнинг Расули нима вожиб бўлди?» дедим.

«Жаннат», дедилар».

Яна Имом Термизий Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда: «Ким ҳар куни «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни икки юз марта қироат қилса, эллик йиллик гуноҳлари ўчирилади, магар қарзи бўлса», дейилган.

Имом Аҳмад Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда: «Ким «Қул ҳуваллоҳу аҳадни ўн марта ўқиса, «Аллоҳ унга жаннатда бир уй бино қилади», дейилган.

Имом Насаий Муьоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан, у киши ўз оталаридан ривоят қилган ҳадисда қуйидагилар айтилади: «Бир куни ёмғир ва зулматда қолиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бизга намозга ўтишларига интизор бўлдик. Бас, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам чиқдилар ва:

 «Айт», дедилар.

 «Нимани айтаман?» дедим.

 «Ҳар кеч ва ҳар сабоҳда уч марта «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни ва икки «Қул аьузу»ни ўқисанг, ҳар бир нарсага кифоя қилади, дедилар».

Тафсири Ҳилол

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф