ОЁҚНИ БИР-БИРИНИ УСТИГА ЧИҚАРИБ ЁТСА БЎЛАДИМИ?
4416
31-03-2021, 23:27
582
Ўқиш режими
+
-

САВОЛ:
Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам оёқни бир-бирини устига чиқариб ётишдан қайтарганмилар ва бу жаханнамийларни ётишими?
ЖАВОБ:
Имом Бухорий ва Имом Муслим Аббод ибн Тамимдан у эса Амакисидан ривоят қилган ҳадисда: “Албатта У Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни масжидда, оёқларидан бирини иккинчисига қўйиб, чалқанча ётганларини кўрди”- дейилади.
Лекин Имом Муслимнинг саҳиҳларида киши чалқанча ётиб, оёқларидан бирини иккинчисига кўтариб олишдан қайтарилгани ҳақида ҳадис собит бўлган.
Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ мазкур ҳадис шарҳида, уламолар оёқларни чалкаштириб чалақанча ётишдан қайтарилган ҳадислар аврат очилиб қолиш ҳолатларига йўйилади, деганларини айтганлар. Аммо Пайғамбаримиз алайҳиссалом ётган ҳолатда ундай бўлмаган. Яни аврат очилиш ҳолати бўлмаган. Агар авратлар очилиб қолмаса, бунинг зарари йўқ, жоиз бўлади, деганлар. Ҳофиз ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ ҳам Хаттобийнинг икки важҳини келтириб ўтган. Унинг бирида чалқанча ётишдан қайтариш маъносидаги ҳадис мансух бўлган, дейилган. Яна бирида эса мазкур ҳадис аврат очилиб қолиш ҳолатларига тааллуқли, дейилган. Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ, шу иккинчи важҳ тўғрироқ, дейдилар. Шунга кўра чалқанча ётиб, оёқларни чалкаштириб олиш агар аврат очилиб қолишига сабаб бўлмаса, жоиз иш ҳисобланади. Бу жаҳаннамийларни ётиши эмас. Валлоҳу аълам.Фатво.Уз