1442 йил 05 Рамазон | 2021 йил 16 апрель, Жума.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
04:39
Sunrise
05:59
Dhuhr
12:37
Asr
17:19
Maghrib
19:15
Isha
20:35


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ЧУМЧУҚДАН ЕНГИЛГАН ХИТОЙ

3-04-2021, 09:53 99 Ўқиш режими + -
Тарихда золим ҳукмдорлар, уларнинг аҳмоқона қарорлари жуда кўп бўлган. Бундай воқеалар фақат қадимги тарихда эмас, балки тараққиёт ривожланган ХХ асрда ҳам учраб туради. Улардан бири Хитойда ўтган аср ўрталарида бўлиб ўтган чумчуққа қарши уруш очилгани воқеасидир. 
Хитойни социализмга бошлаган “доҳий”си Мао Цзэдун ўша пайтда мамлакат таълим вазирининг ўринбосари бўлган биолог Чжоу Тсзяннинг таклифини қабул қилиб, тарихда мисли кўрилмаган  аҳмоқона қарорга имзо чекди. “Тўрт зараркунанда”лар – пашша, чивин, каламуш ва чумчуққа қарши кураш кампанияси бошланди.
Мао чумчуқ ва каламушларни оммавий қирғин қилиш қишлоқ хўжалигининг мисли кўрилмаган гуллаб-яшнашига олиб келишига ишонган эди.
Мао Цзэдуннинг ўзи болалигини қишлоқда ўтказган ва деҳқонлар ва зараркунандалар ўртасидаги абадий қарама-қаршиликка ўзи гувоҳ ҳам гувоҳ бўлган. Фармон у томонидан қувонч билан имзоланди ва тез орада бутун мамлакат бўйлаб хитойликлар "Яшасин буюк Мао" шиорлари билан фармонда белгиланган ҳайвонот дунёсининг вакилларини йўқ қилишга киришиб кетишди. Чивинлар ва каламушлар билан кураш унчалик ривож топмади. Ҳар қандай шароитда омон қолиш учун мослашган каламушларга хитойликларнинг уруши таъсир қилмади. Чивинлар эса уларга эълон қилинган урушни сезмади ҳам. Ҳамма калтак чумчуқларнинг бошида сина бошлади.


Аввалига улар қушларни тузоққа туширишга ҳаракат қилишди: ҳар ҳолда илону кўршапалакни ейдиган хитойлар учун чумчуқ гўшти ҳақиқий деликатес эди-да. Аммо бундай усуллар самарасиз бўлиб чиқди. Кейин улар чумчуқларни "оч қолдиришга" қарор қилишди. Қушларни кўрган ҳар қандай хитойликлар уларни қўрқитишга уриниб, уларни қўндирмасликка, иложи борича узоқ вақт ҳавода учишга мажбур қила бошлашди. Кекса одамлар, мактаб ўқувчилари, болалар, эркаклар, аёллар эрталабдан кечгача матоларни силкитиб, қозонларни тақиллатишди, бақиришди, ҳуштак чалишди, бечора қушларни ҳолдан тойдиришга ҳаракат қилишди. Усул самарали эканлигини исботланди. Чумчуқлар ҳавода 15 дақиқадан кўпроқ тура олмас экан. Чарчаб, ерга йиқилган чумчуқлар ўлдирилди, улардан улкан уюмлар ҳосил қилиниб суратлари газеталарда чоп этилди. 
Мактаб ўқувчиларини дарслардан четлаштириш, уларга рогаткаларни бериш ва ҳар қандай майда қушларни отиш, уяларини бузиш учун юбориш одатий амалиёт эди. Энг кўп қуш ўлдирган мактаб ўқувчиларига мақтов ёрлиқлари берилди.
Кампаниянинг дастлабки уч кунидагина Пекин ва Шанхайда миллионга яқин қуш ўлдирилди. Бир йил ичида икки миллиард чумчуқ ва бошқа майда қушлар йўқотилди. Хитойликлар хурсанд бўлиб, чумчуқлар устидан қозонилган ғалабани роса тантана билан нишонлашди.

Олимлар орасида ҳам, экологлар орасида ҳам ушбу кампанияга қарши чиққанлар бўлмаган. Бу тушунарли: норозилик ва эътирозлар, ҳатто энг безарари партия ва ҳукуматга душманлик сифатида қабул қилинар эди.
1958 йил охирига келиб, Хитойда деярли ҳеч қандай қуш қолмади. Матбуот буни мамлакат учун ақл бовар қилмайдиган ютуқ деб таърифлади. Ҳеч ким партиянинг ва ўзларининг ҳаракатларининг тўғрилигига шубҳа қилмади.
Чумчуқсиз ҳаёт ва ўлим
1959 йилда "чумчуқларсиз" Хитойда мисли кўрилмаган ҳосил туғилди. Албатта, айрим ҳашаротлар, чигирткалар, шира ва бошқа зараркунандалар кўпайганлигини ҳамма кўрди, аммо ҳосилнинг ҳажмини ҳисобга олган ҳолда, буларнинг барчаси аҳамиятсиз бўлиб туюлди. 1960 йилда қишлоқ хўжалиги зараркунандалари шу қадар кўпайиб кетдики, хитойликлар гангиб қолишди. Энди бутун мактаблар ва заводларга ҳашаротлар йиғиш учун сафарбарлик эълон қилинди. Аммо бу чораларнинг барчаси мутлақо фойдасиз эди. Ҳашаротлар даҳшатли даражада кўпайиб, бутун ҳосилни ютгандан сўнг ўрмонларни йўқ қилишга киришди. Чигирткалар ва қуртларнинг зиёфати бошланган сайин мамлакатда очлик кучая бошлади.

Раҳбарлар буларнинг барчаси вақтинчалик қийинчиликлар эканлиги ва тез орада ҳаммаси яхши бўлиши ҳақида эртаклар билан Хитой халқини тинчлантиришга ҳаракат қилди. Аммо ваъдалар билан қорин тўйдиролмайсиз. Очлик жуда жиддий, одамлар оммавий равишда ўлишни бошлаган эди. Улар чарм буюмлар, ҳашаротлар, ҳатто одамларни ҳам ҳоллари кўпайиб кетди. Мамлакатда ваҳима бошланди. Партия аъзолари ҳам ваҳимага тушишди. Ҳукуматнинг ўзи берган ҳисоб-китобларга кўра, Хитойда юз берган очликдан 30 миллионга яқин одам вафот этган. Шундан кейингина мамлакат раҳбарияти барча муаммолар чумчуқларни йўқ қилишдан бошланганини эслаб қолди. Ёрдам учун Хитой Совет Иттифоқи ва Канадага мурожаат қилинди: улардан зудлик билан чумчуқлар юбориш сўралди. Совет ва Канада раҳбарлари, албатта, ҳайрон бўлишса-да, чақириққа жавоб беришди. Чумчуқлар вагонларда Хитойга етказиб берилди. Энди қушларнинг байрами бошланди – дунёнинг бошқа ҳеч бир жойида Хитойни том маънода қоплаган ҳашаротлардек озуқа йўқ эди. Шу тариқа Хитой Аллоҳнинг майда махлуқлари бўлган чумчуқларга нисбатан ҳам уруш қилиш яхшиликка олиб келмаслигини ўз бошида синаб кўрди.
Дарҳақиқат, ҳар нарсага қодир Аллоҳ жалла жалолуҳу дунёни тартиб ва низом билан яратган. Унга ўзгартириш қиламан деган киши ўзига зулм қилиши аниқ.


 Ёқуб Умар
Азон.Уз