ЭРОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ ЎЗБЕКИСТОНГА КЕЛАДИ
4448
3-04-2021, 22:43
569
Ўқиш режими
+
-

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф бошчилигидаги делегация жорий йилнинг 5 апрель куни Ўзбекистонга ташриф буюради, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишича, бўлажак учрашувлар ва музокаралар давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-логистика ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-Эрон алоқаларининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.
Томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро масалалар бўйича ҳам фикр алмашиладиАзон.Уз