1442 йил 05 Рамазон | 2021 йил 16 апрель, Жума.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
04:39
Sunrise
05:59
Dhuhr
12:37
Asr
17:19
Maghrib
19:15
Isha
20:35


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

БИР НЕЧТА ЖИНСИЙ АЛОҚА УЧУН БИР МАРТА ҒУСЛ ҚИЛИШ

6-04-2021, 16:30 57 Ўқиш режими + -



      БИР НЕЧТА АЛОҚА УЧУН БИР МАРТА ҒУСЛ ҚИЛИШ

Бисмиллаҳир роҳманир Роҳим. Бир кечада бир неча марта жинсий алоқа қилган киши ҳар бирига ғусл қилиши шарт эмас. Аммо жинсий алоқадан сўнг таҳорат қилиш ва аврат аъзоларни ювиш мустаҳаб. Бу ҳақда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам:
إذا أتَى أحَدُكُمْ أهْلَهُ، ثُمَّ أرادَ أنْ يَعُودَ، فَلْيَتَوَضَّأ بَيْنَهُمَا وُضُوأً (رواه الامام مسلم عن ابي سعيد الخدري رضي الله عنه)
яъни: “Сизлардан бирортангиз ўз аҳли(аёли)га яқинлик қилса ва яна яқинлик қилишни хоҳласа иккаласини ўртасида таҳорат қилсин”, – дедилар. (Имом Муслим ривоятлари).
Бошқа бир ҳадисда Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу кечаси жунуб бўлганлари ҳақида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга зикр қилганларида У зот алайҳиссалом:
تَوَضَّأْ وَ اغْسِلْ ذَكَرَكَ ثُمَّ نَمْ (متفق عليه).
яъни: “Таҳорат қилинг ва закар(аврат)ингизни ювинг сўнгра ухланг”, – дедилар.
Бу ҳадислар борасида аллома Мулла Али Қори раҳимаҳуллоҳ “Мирқотул мафотиҳ” номли китобларида: “Ушбу ҳадисларда жунуб киши ейиш, ичиш, аёлига яна яқинлик қилиш ёки ухлашни хоҳласа, жинсий аъзоларини ювиш ва намозга таҳорат қилгандек таҳорат қилиши мустаҳаб эканлигига ишора бор” – деганлар.
Демак, бир кечада неча маротаба жинсий алоқа қилса ҳам, охирида бир марта ғусл қилиши вожиб. Яқинликлар орасида эса таҳорат қилиш ва аврат аъзоларини ювиш билан кифояланишлари ҳам мумкин. Бу ишларнинг мустаҳаб эканлиги юқоридаги ҳадиси шарифлардан маълум бўлди. Аммо, имконияти бор кишилар ҳар яқинликдан кейин ғусл қилишлари шарт бўлмасада, авло ишдир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar