1442 йил 05 Рамазон | 2021 йил 16 апрель, Жума.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
04:39
Sunrise
05:59
Dhuhr
12:37
Asr
17:19
Maghrib
19:15
Isha
20:35


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ТАҲАЖЖУДГА ТУРИНГЛАР

7-04-2021, 15:17 29 Ўқиш режими + -
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Тунда қилган ибодат,
Бўлғай шаксиз ижобат.
Юринг руҳан саломат,
Таҳажжудга туринглар.

Қалбимиз қуршаб иймон,
Бўлайлик яхши инсон.
Ғаниматдур ҳар-бир он,
Таҳажжудга туринглар.

Мақсад қилиб Каъбани,
Тўхтатмай ҳеч тавбани.
Авф этсин деб ҳаммани,
Таҳажжудга туринглар.

Баланд тутиб билакни,
Дилдан айтиб тилакни.
Йиғлатинглар юракни,
Таҳажжудга туринглар.

Бор йўғи икки ракат,
Эринмай қил ҳаракат.
Роббимла ёлғиз суҳбат,
Таҳажжудга туринглар.

Жаҳонгир Ғаниев