1445 йил 24 Шаввол | 2024 йил 02 май, Пайшанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
04:11
Sunrise
05:38
Dhuhr
12:34
Asr
17:28
Maghrib
19:30
Isha
20:57


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ЛАБ БЎЁҒИ РЎЗАНИ ОЧАДИМИ? КЎЗГА ДОРИ ҚУЙИЛСА РЎЗА ОЧИЛАДИМИ?

9-04-2021, 11:09 281 Ўқиш режими + -
Савол: Аёллар рўза бўлган вақтда лабга суртиш воситаларини ишлатсалар, рўзалари очиладими?
Жавоб: Аёллар рўза вақтида лабга суртиш воситаларини ишлатишлари билан рўзалари очилмайди. Лекин лабга суртилган нарса ичкарига кетиб қолиш эҳтимоли бўлса, макруҳ бўлади. Валлоҳу аълам.
Савол: Рўзадор киши кун давомида мисвок ишлатса бўладими?
Жавоб: Мўмин киши имкон даражада ўзидан азиятни кетказмоғи лозим. Ҳанафий мазҳабида рўзадор кишининг мисвок ишлатишига рухсат берилган. Валлоҳу аълам.
Савол: Кўзга дори қўйиш билан рўза очиладими?
Жавоб: Кўзга дори қўйиш билан ҳалқумда дори таъми сезилса ҳам рўза очилмайди. Валлоҳу аълам.



Қадрият.уз