1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

РАМАЗОН ОЙИ-ҲИДОЯТ ОЙИДИР

12-04-2021, 16:30 294 Ўқиш режими + -
      
      Рамазон ойи мўмин-мусулмонларга рўза тутиш фарз қилинган ойдир. Бу ҳақда Алоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Рамазон ойики, унда одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту фурқондан иборат очиқ баёнотлар бўлиб Қуръон туширилгандир. Сиздан ким у ойда ҳозир бўлса, рўза тутсин. Ким  бемор ёки сафарда бўлса, бас, саноғи бошқа кунлардан.   Аллоҳ сизларга енгилликни хоҳлайди ва сизларга қийинчилик хоҳламас. Саноғини мукаммал  қилишингиз ва сизни ҳидоятга бошлаган Аллоҳни улуғлашингиз учун. Шоядки, шукр қилсангиз ” ( Бақара сураси, 185-оят).
 Аёл киши рўза тутиши билан бирга оиласида рўза тутадиганларнинг хизматини қилади. Аёл ўзи рўза тутиб бир савобни қўлга киритса, рўзадорларга саҳарлик, ифторлик тайёрлаш билан иккинчи савобни қўлга киритади.  
 
     Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) Рамазон ой кириши арафасида шундай марҳамат қилганлар: “ Эй инсонлар! Улуғ, муборак ой сизларга соя солиб турибди. Бу ойда минг ойдан кўра яхшироқ бир кеча бор. Аллоҳ таоло бу ойнинг рўзасини фарз қилди, кечаси бедор бўлишни нафл қилди. Ким унда бирор бир яхшилик билан Аллоҳга яқинлик ҳосил қилса, худди бошқа ойларда бир фарзни адо қилганга ўхшайди. Ким унда бир фарз амални адо этса (бошқа ойларда) етмишта фарзни адо қилгандек бўлади. Бу ой сабр ойидир. Сабрнинг савоби жаннатдир. Бу ой ўзгаларга меҳр-мурувват кўрсатиш ойидир. Бу ойда мўмин кишининг ризқи зиёдалашади. 
Ким бирор рўзадорга ифторлик қилиб берса, бу унинг гуноҳларига мағфират ва жаҳаннамдан озод бўлишига сабаб бўлади. Ҳамда ифторлик қилиб берганга ҳам рўзадорнинг ажридан бирор нарса камайтирилмаган ҳолда,  ўшанча ажр бўлади ( Имом Байҳақий, Ибн Ҳузайма ривояти).
Биз аёлларни шундай улуғ ва муборак кунларга етказганига, Рамазон ойида кўпроқ савобларга эга бўлиш имконини бергани учун Аллоҳтаолога ҳамду-санолар айтамиз. 
 
Барчамизга Рамазон ойи муборак бўлсин!
                     
Шоира Карамова
   ЎМИ Қашқадарё вилоятидаги вакиллигининг
 хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси