1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МУСУЛМОН ШИФОКОРЛАРГА РАМАЗОН СОВҒАСИ БЕРИЛДИ

12-04-2021, 18:41 353 Ўқиш режими + -

     


  Тиббий мутахассис ва блогер ҳамшира Юсра Буюк Британиянинг турли хил хайрия ташкилотлари билан ҳамкорликда Рамазон ойи муносабати билан соғлиқни сақлаш ходимларига совғалар етказиб берди.

Рамазон ойида кўплаб рўза тутадиган тиббиёт ходимлари қуёш чиққандан қуёш ботгунча овқат ва ичимликсиз юришади. Иссиқлашганда, рўза кўпчилик учун қийин бўлади.
Совға сифатида мусулмон шифокорларга чўнтак жойнамоз, қўл ювиш воситаси, китоблар, термослар ва бошқа нарсалар ҳадя қилинди.
Бундан ташқари ҳамшира Юсра эркаклар ва аёллар учун совға сумкаларини тайёрлади.
«Кўплаб ташкилотлар мусулмон бўлган тиббиёт ходимларини қўллаб-қувватлашга қарор қилишганидан хурсандман», дейди ҳамшира.

Ислом.Уз