1442 йил 07 Шаввол | 2021 йил 18 май, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
03:48
Sunrise
05:22
Dhuhr
12:33
Asr
17:36
Maghrib
19:45
Isha
21:19


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

РЎЗАДОР БУРУНГА СУВ ОЛГАНДА БУРУН АЧИШСА , РЎЗА ОЧИЛАДИМИ?

13-04-2021, 17:28 1 092 Ўқиш режими + -


САВОЛ:
1. Рўза вақтида бурунни ювганда озгина ачишиш бўлса ва сув томоқдан ўтмаса рўза очиладими? 2. Рўзам тўғри бўлдими, йўқми деб гумонда бўлса, рўза очиладими?

ЖАВОБ:
1.  Бурунга сув кириши рўзани очмайди, балки димоққа кириш очади. Ачишиш димоққа етканининг аломати бўлади. Рўзадор одам таҳорат ва ғуслда оғиз-бурунга муболаға билан сув олмаслик керак.
2. Сиз айтган ҳолат мавҳум ҳолат ҳисобланади.Рўза ҳолатида тўғрими, нотўғрими дейиш билан бирор ҳукм собит бўлмайди. Шундай ҳолат содир бўлганда бирор аҳли илмдан сўраб билиб олиш керак. Тўғри ёки нотўғри бўлганини айтиб берадилар. Валлоҳу аълам.



Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
фатво ҳайъати