1442 йил 07 Шаввол | 2021 йил 18 май, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
03:48
Sunrise
05:22
Dhuhr
12:33
Asr
17:36
Maghrib
19:45
Isha
21:19


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

РЎЗА ТУТМАГАНЛАРНИ ИФТОРЛИККА ЧАҚИРИШ МУМКИН ЭМАСМИ?

14-04-2021, 11:40 1 041 Ўқиш режими + -
— Одатда ифторликка қўшнилар, яқин қариндошлар чақирилади. Лекин уларнинг орасида баъзан тутмаганлари ҳам бўлади. Бир сафар танишимни ифторликка чақирсам: “Соғлиғим сабабли рўза тутолмадим, ифторликка боролмайман, борсам ифторлик қилган одамнинг савобини камайтириб қўяман”, деди. Дўстимнинг гапи тўғри-ми? Фақат рўза тутганлар учун ифторлик қилиш керак-ми?
— Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ифтор қилдириш дегани рўза тутган кишини куннинг охирида бирон таом ёки ичимлик билан икром қилиш маъносидадир. Шунинг учун ифтор дастурхонига рўзадорлар чақирилади. Аммо шаръий сабаб билан рўза тутмаган кишилар у дастурхондан таомланишлари жоиз. Савоби камайиб қолади, деган гап нотўғри.
 


Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ
Муслим.уз