ИФТОРЛИК ВАҚТИ ТАҲОРАТЛИК БЎЛИШ ШАРТМИ?
4541
15-04-2021, 10:34
852
Ўқиш режими
+
-

САВОЛ:
Ассолому алайкум. Ифторлик вақтида яъни оғиз очар вақтида таҳорат бўлиши шартми?
ЖАВОБ:Ва алайкум ассалом. Таҳорат – намоз ўқиш ва Қуръони каримни ушлаш каби ибодатларда шарт бўлади. Ҳатто, жунуб киши баданидан нажосатни кетказиб, қўл-бетини ювиб, оғиз бурнини чайиб, саҳарлик қилиши ва рўзани ният қилиши жоиз. Ифторлик вақтида таҳоратли бўлиш шариатимизда талаб этилмайди. Лекин имкон қадар доим таҳоратли ҳолда юриш фазилат ҳисобланади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.