1445 йил 12 Шаввол | 2024 йил 20 апрель, Шанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
04:32
Sunrise
05:53
Dhuhr
12:36
Asr
17:21
Maghrib
19:19
Isha
20:41


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Тобут кўтариш тўғрисида

27-01-2020, 17:54 708 Ўқиш режими + -

 Тобут кўтариш тўғрисида

 

Тобутни тўрт киши бўлиб кўтариш суннатга мувофиқдирЧунки ибн Масъуд (р.а): “Жанозада иштирок этган кишилар тобутни ҳамма томонидан кўтарсинЗеробу суннатдандир”, деганларАбу Дардо(р.а)нинг ҳам тобутни тўрт оёғидан кўтариш суннатлиги ҳақида айтган сўзлари бунинг ёрқин далилидир.

Шофиий (р.амазҳабида тобутни икки киши кўтариши суннат ҳисобланадиВа Саъд ибн Маоз (р.а)нинг тобутлари икки киши томонидан кўтарилганини далил қилиб келтириладиҲанафий мазҳаб уламолари Саъд ибн Маознинг тобутлари Малоикалар издиҳоми учун икки киши томонидан кўтарилганини бир қанча далил ва ҳужжатлар келтириш билан исбот қилишади.
 
Маййит кўтариб кетилаётгандайўлда турган ҳар бир одам у ўтиб кетгунича ўрнидан туришлари мустаҳабМаййит кўтариб кетилаётганини кўрган одамлар Аллоҳ таолога ўзини ҳаётда қолдиргани учун шукрлар айтиш билан биргабир куни келиб ўзининг ҳам ҳоли мана шундоқ бўлишини хаёлига келтириши ва ибратланиши лозимдирМаййит кўтариб кетилаётганини кўрганлар ҳеч бўлмаса бир неча қадам юриб қўйиши одобдандир.
 
Ёш бола жасадини бир киши икки қўлида кўтариб борадиКатталарники эса тобутда олиб бориладиТобут кўтариб кетилаёганда унинг орқасидан пиёда юриш афзал саналадиЗероСавбон (р.аРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан қўйидагиларни ривоят қилган, "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан маййит олиб кетилаётганда бирга эдику зотнинг уловлари ҳам бор эдиЛекин шунга қарамасдан жанозани дафн қилиб қайтгандан кейин уловларига миндиларРасулуллоҳ(с.а.в)дан бунинг боисини сўралгандашундай дедилар, “Малоикалар пиёда юриб кетаётгани учун мен уловда бўлишни истамадимкетганидан кейин уловимга миндим". Бу ривоятда тобут ортидан пиёда юриш афзал эканига далолат бор.
Тобут ортидан овозни кўтариб йиғлаш, қичқириш, ёқа йиртиб дод-вой солиш кабилар шариатимизда ман қилинган амаллардир. Олов кўтариб, маййит орқасидан юриш ҳам шулар жумласидан. Абу Мусо ал-Ашъарий(р.а) вафот этаётганларида. “Менинг тобутим ортидан олов билан эргашманглар, чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бу ишдан қайтарганликларини эшитганман”, деганлар.
 
        Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадиси муборакларида маййитни лаҳадга қўйишдан олдин ўтириш ножоизлиги алоҳида таъкидланган. Маййитни иложи борича тезроқ дафн қилишга шошилиш лозим. Имом Ахмад ва Насоий(р.а)лар ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам.
 Яъни, “Агар маййит яхши одам бўлса, уни кутиб турган жойига имкони борича тезроқ етказиш яхшироқдир ва агар яхши одам бўлмаса, у ҳолда бу номақбул юкни тезроқ елкаларингиздан туширингизлар” деганлар.

Манба: Фиқх.уз