ҚОН ОЛДИРСА РЎЗА БУЗИЛАДИМИ?
4550
15-04-2021, 18:22
1 246
Ўқиш режими
+
-
Савол:Мухтарам Устоз! АЛЛОХ(ж/ж) илмингизни ва умрингизни зиёда килсин. Устоз биз кон олдирса руза бузилмайди деб эшитгандик, лекин якинда бир марузада бузилади дебди. Устоз рузадор одам кон олдирса рузаси очиладими? Жавобингиз учун олдиндан рахмат.Жавоб:- Абу Саъийд ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Уч нарса рўзани очмайди: «қон олдириш, қусиш ва эҳтилом бўлиш», – дедилар».Имом Термизий ривоят қилган. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳИслом.Уз