Аҳли Сунна вал-жамоанинг асос хусусиятлари
Абу Ҳанийфанинг васиятлари
1-қисм
Биродарларим, Аллоҳ таоло сизларга муваффақият ато қилсин, билингларки, Аҳли Сунна вал Жамоанинг мазҳаби ўн икки эътиқодий хусусият устига барпо бўлган. Ушбу хусусиятларга таянган банда, албатта, тўғри йўлда – ҳидоятда бўлажак.
Аммо иқрор бўлишликнинг ёлғиз ўзи иймон эмас. Агар шундай бўлганида эди мунофиқларнинг барчалари мўмин бўлардилар. Шунингдек, ёлғиз маърифат(Аллоҳни таниш) ҳам иймон эмас. Агар шундай бўлганида эди, аҳли китобларнинг ҳаммаси мўмин бўлган бўлардилар. Аллоҳ мунофиқлар ҳақида шундай баён қилади:
وَاللَّهُ يَشْهَدُ إِنَّ الْمُنَافِقِينَ لَكَاذِبُونَ
“...Аллоҳ мунофиқларнинг ҳақиқатан ёлғончи эканликларига ҳам гувоҳлик берур” (Мунофиқун сураси, 1-оят мазмуни) Шунингдек аҳли китоблар хусусида:
الَّذِينَ آتَيْنَاهُمُ الْكِتَابَ يَعْرِفُونَهُ كَمَا يَعْرِفُونَ أَبْنَاءَهُمْ ۖ وَإِنَّ فَرِيقًا مِّنْهُمْ لَيَكْتُمُونَ الْحَقَّ وَهُمْ يَعْلَمُونَ
“Биз китоб берган ўша(золим) кимсалар уни(Муҳаммадни) худди ўз фарзандларини танигандек танийдилар...” (Бақара сураси, 146 оят мазмуни)
Иймон зиёда ҳам бўлмайди ва камайиб ҳам қолмайди. Чунки иймонниг камайиши куфрнинг зиёда бўлиши ва иймоннинг зиёда бўлиши куфрнинг камайиши, дегани бўлади. Инсон бир вақтнинг ўзида мўмин ва ҳам кофир бўлиши ҳеч мумкинми? Инсон ҳақиқий мўмин ёки ҳақиқий кофир бўлади.
أُوْلَئِكَ هُمُ الْمُؤْمِنُونَ حَقًّا
“Айнан ўшалар ҳақиқий мўминлардир...” (Анфол сураси, 4-оят мазмуни);
أُوْلَئِكَ هُمُ الْكَافِرُونَ حَقًّا
“Ана ўшалар ҳақиқий кофирлардир...” (Нисо сураси, 151 оят мазмуни), иймонда шак бўлмаганидек, куфрда ҳам шак йўқ.
Шу боис Муҳаммад алайҳис салом умматларидан гуноҳкорлари ҳам ҳақиқий мўминдирлар, улар кофир эмаслар.
Амал иймон эмас, иймон амал эмас. Бунга далил шуки, кўп вақтларда мўмин одамдан амал кўтарилади. Бундай пайтда мазкур мўминнниг иймони кўтарилди, деб айтилмайди. Масалан, ҳайз кўрган мўмина аёлдан Аллоҳ намоз амалини кўтаради, яъни, бекор қилади. Бу вақтда биз, Алллоҳ аёлдан иймонини кўтарди ёки унга иймонни тарк қилишни буюрди, дея олмаймиз. Шариат ҳайз кўрган аёлга, рўзани қўйиб тур, унинг қазосини кейин тутиб берасан, дейди. Аммо шариат у аёлга, иймонни қўйиб тур, уни қазосини кейин адо қилиб берасан, демайди. Шунингдек, камбағал одам учун закот фарз эмас, дейиш жоиз. Аммо унга иймон жоиз эмас, дейиш жоиз эмас.
Тақдирнинг барча яхшилигию ва ёмонлиги Аллоҳ таоло томонидандир. Агарда бирор банда тақдирнинг яхшилик ва ёмонлиги Аллоҳдан ўзгага боғлиқ деса, у Аллоҳни инкор этувчи кофирга айланиб қолади ва унинг тавҳид ақийдаси барбод бўлади.
Манба: “Асарлар” китоби
Тошкент 2003