1442 йил 07 Шаввол | 2021 йил 18 май, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
03:48
Sunrise
05:22
Dhuhr
12:33
Asr
17:36
Maghrib
19:45
Isha
21:19


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

АЁЛНИНГ ОИЛАДАГИ МАСЪУЛИЯТИ

20-04-2021, 09:47 400 Ўқиш режими + -
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Умардан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Барчангиз масъулдирсиз ва раъиятингиздан сўралурсиз. Имом масъулдир. У ўз раъиятидан сўралур. Эркак киши ўз аҳлида масъулдир. Аёл киши ўз эрининг уйида масъулдир. Ходим ўз хожаси молида масъулдир», дедилар».
Шарҳ: Ушбу ҳадисдан шариатимизда аёл кишининг оиладаги мажбуриятлари, охиратда сўраладиган нарсалари ҳам кўрсатиб ўтилганини билиб оламиз.
Исломий оиланинг бекалиги улкан шараф бўлиши билан бирга, улкан масъулият ҳамдир. Оиланинг бекаси бўлганидан кейин, унинг ҳамма ички ишлари ўша беканинг қўлида, ихтиёрида бўлади.
Оиланинг иқтисоди беканинг тежамкорлигига ва ўзига ишониб топширилган иқтисодий воситаларга хиёнат қилмаслигига ва исроф қилмаслигига боғлиқ бўлади. Энг улкан масъулиятлардан бири эса фарзандларни дунёга келтириб, боқиб, тарбиялашдир. Бу масъулиятни муслима аёллар доимо шараф билан адо этиб келганлар.
Хулоса қилиб айтганда, муслима аёлнинг оиладаги масъулияти беқиёсдир. Эрнинг ишлари муваффақиятли бўлишида аёлнинг ўрнини ҳеч ким инкор қила олмайди. «Эрни эр қилган ҳам хотин, қаро ер қилган ҳам хотин», деб бежиз айтилмаган. Гап ҳар бир муслима аёл ўз масъулиятини тўлиқ тушуниб етишида қолган, холос.

«Одоблар хазинаси» китоби асосида тайёрланди

Ислом.Уз