Бугун Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат Фонди Milliy TV билан ҳамкорликда Рамазон ойи муносабати билан «Рамазон дийдор» лойиҳаси доирасида ифтор ташкил қилди. Бугунги ифтор «Ўзбекистон» нашриёти ходимлари яшайдиган 17Б-сонли уй аҳолиси ва бошқа меҳмонлар учун ўтказилди. Ифторда фонд васийлик кенгаши раҳбарлари Комил Алламжонов ва Саида Мирзиёевалар қатнашишди. Унда Қуръони карим тиловат ва Рамазон ойи фазилати ҳақида маъруза қилинди. Мусулмонлар, диёримиз ва раҳбарият ҳаққига хайрли дуолар қилинди. Азон.Уз