АМЕРИКАЛИК ТАЛАБАЛАР РАМАЗОННИ ҚАНДАЙ КУТИБ ОЛИШДИ?
4587
20-04-2021, 15:33
247
Ўқиш режими
+
-
Индиана штатидаги (АҚШ) Трин Университетида янги ташкил этилган Мусулмон талабалар уюшмаси Рамазон ойининг бошланишини талабалар ва ўқитувчилар учун ифторлик билан нишонлади.
"Рамазон - бу маънавий тақаккур қилиш ойи, бу ойда 1,6 миллиард мусулмонлар қуёш чиққандан то қуёш ботгунига қадар еб-ичмайдилар", - деди биоинженэр ва Трина мусулмонлар уюшмаси президенти Ҳамза Тариқ минбардан йиғилганларга мурожаат қилиб. "Бу ой ўзини ўзи тарбиялаш ойи, Рамазон ўзингизга ва оилангизга жамланиш ва яхшироқ бўлишга ҳаракат қилиш учун ажойиб вақт", - дея якунлади у.
Университетда ташкил этилган ифторликка 50 нафар талаба ва ўқитувчилар ташриф буюришди. Тадбир COВИД-19 соғлиқни сақлаш хавфсизлиги протоколлари туфайли чекланди.
Талабалар бирлашмаси аъзолари меҳмонларга Рамазоннинг қисқа тарихи ва муборак ойнинг мусулмонлар учун аҳамияти ҳақида сўзлаб беришди.
"Ҳар кимнинг Рамазон ойи тўғрисида ўз фикри бор", - дейди Oдам Ат номи билан танилган катта компютер олими Абдулраҳмон Ажабнор. "Рўза сизни камбағалларга ва ўзларини боқишга қодир бўлмаган одамларга ҳамдард қилади". "Бу сизга камтарлик, раҳм-шафқат ва мағфират туйғусини беради ... Шунингдек, у сизга тафаккурни беради ва чалғитадиган нарсалардан халос қилади."Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси
Қашқадарё вилоят вакиллиги
матбуот хизмати