"РЎЗАНИ ОЧ" ДЕГАН ВАСВАСА БЎЛСА НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?
4595
21-04-2021, 11:24
518
Ўқиш режими
+
-
САВОЛ:
Ассалому алайкум! Аллоҳга шукур рўзани қолдирмасдан тутиб келяпман. Мен устачилик билан шуғулланаман, шерикларим рўза тутмаяпти. Улар сув чой овқат ва ҳ.к. ичса еса менда рўза оч деган васваса бўляпти. Доим шундай холга тушиб қоляпман, нима қилай?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Мен жаннатда ичаман деб нафсингизга айтинг. Ҳақиқатда ҳам шундай, Аллоҳ бу рўзаларнинг мукофотини Раййон номли жаннат қилган. У жаннатни томоғни ҳўллаб таҳоратга оқиб кетадиган нарсага алмаштирманг. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати