1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МАЛАЙЗИЯ РАМАЗОН БОЗОРЛАРИНИ ОЧИШГА РУХСАТ БЕРДИ

21-04-2021, 11:41 270 Ўқиш режими + -

     Малайзия пойтахти Куала-Лумпурнинг марказий майдонларидан бирида, барча харидорлар учун Рамазон бозори ўз эшикларини очди. Буюк Осиё манбасининг хабар беришича, Рамазон бозорида мусулмонлар учун ҳалол, покиза озиқ-овқатлар, кийим-кечаклар, аксессуарлар ва бошқа косметик маҳсулотлар сотилади.
«Мен бу йил Рамазон бозорлари қайта очилгани учун расмийлардан жуда хурсандман ва миннатдорман!», дейди дўкон эгаси Рабия Аҳмад. — Одамлар ишлар яхши кетаётганини ҳис қилишмоқда ва барча кўрсатмаларга амал қилишмоқда.
Сотувчи Риена Амелиа ҳамкасби билан бирдамлигини изҳор этиб: «Бу йил яна савдога қайтганимиздан жуда мамнунмиз. Акс ҳолда, яшашим қийин бўлар эди. Ҳозир мен жуда хурсандман!».
Майзатул Ҳасананинг таъкидлашича, ўтган йили фақат пирогларни интернет орқали сотганини айтиб ўтади.
Хуршид Маъруф тайёрлади

Ислом.Уз