1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ЎЗБЕКИСТОН ҲАЛОЛ МАҲСУЛОТЛАР КЎРГАЗМАСИДА ИШТИРОК ЭТАДИ

22-04-2021, 18:29 299 Ўқиш режими + -






     21 апрель куни Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси «The Malaysia International Halal Showcase – MIHAS» 17-Халқаро ҳалол маҳсулотлар кўргазмасида иштирок этиш учун онлайн рўйхатдан ўтиш маросимида иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.
Ҳар йили ушбу тадбирда дунёнинг 40 мамлакатидан мингга яқин компания иштирок этади ва 80 давлатдан 25 мингдан зиёд одам ташриф буюради.
Бу йилги кўргазма 9-12 сентябрь кунлари Малайзия Халқаро савдо ва кўргазма марказида (MITEC) ўтказилиши режалаштирилган. Малайзия MIHAS-2021 кўргазмасининг иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтиш ва ўз маҳсулотларини намойиш қилиш учун тегишли онлайн ва офлайн платформалар билан таъминлаш мақсадида Ўзбекистон корхоналари билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилди.
Маълумот учун, MIHAS дунёдаги энг йирик ҳалол маҳсулотларга бағишланган тадбир бўлиб, у 2004 йилдан бери ўтказиб келинмоқда. Кўргазма ташкилотчилари - Малайзия халқаро савдо ва саноат вазирлиги, ташқи савдони ривожлантириш корпорацияси ҳамда йирик халқаро кўргазмалар ва бошқа тадбирларни ташкил қилиш бўйича қарийб 30 йиллик тажрибага эга бўлган «HW Lima Sdn Bhd» компаниясидир.
Ушбу тадбирда ўзбек компанияларининг фаол иштирок этиши мамлакатимизда тайёрланган маҳсулотларнинг хорижий давлатлар бозорларига экспортини янада оширишга хизмат қилади.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати