Бир ҳадис шарҳи
Иймон, Ислом ва эҳсон (1-қисм)
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
«عن عمر بن الخطاب رضي الله عنه قال: بينما نحن جالسون عند رسول الله صلى الله عليه وسلم ، إذ طلع علينا رجل شديد بياض الثياب، شديد سواد الشعر، لا يرى عليه أثر السفر، ولا يعرفه منا أحد، حتى جلس إلى النبي صلى الله عليه وسلم فأسند ركبته إلى ركبتيه، ووضع كفيه على فخذيه، وقال: يا محمد أخبرني عن الإسلام، فقال له: الإسلام أن تشهد أن لا إله إلا الله وأن محمدا رسول الله، وتقيم الصلاة وتؤتي الزكاة، وتصوم رمضان، وتحج البيت إن استطعت إليه سبيلا، قال: صدقت، فعجبنا له يسأله ويصدقه، قال: أخبرني عن الإيمان، قال: أن تؤمن بالله وملائكته وكتبه ورسله واليوم الآخر، وتؤمن بالقدر خيره وشره، قال: صدقت، قال: فأخبرني عن الإحسان، قال : أن تعبد الله كأنك تراه، فإن لم تكن تراه فإنه يراك، قال: فأخبرني عن الساعة، قال: ما المسؤول بأعلم من السائل، قال: فأخبرني عن أماراتها، قال: أن تلد الأمة ربتها، وأن ترى الحفاة العراة العالة رعاء الشاء، يتطاولون في البنيان. ثم انطلق فلبث مليًا، ثم قال: يا عمر، أتدري من السائل، قلت: الله ورسوله أعلم، قال: فإنه جبريل أتاكم يعلمكم دينكم»
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Бир куни Расулуллоҳ саллоллллоҳу алайҳи васаллам билан ўтирган эдик. Шу пайт оппоқ кийинган, қора сочли, ҳеч қандай мусофирлик аломати бўлмаган, ҳеч биримиз танимайдиган бир киши тўғри Расулулллоҳ саллолллоҳу алайҳи васалламнинг олдларига келиб, тиззаларини у кишининг тиззаларига теккизиб ўтирди ва қўўларини тиззаларига қўйиб суради: “Эй Муҳаммад, менга Ислом нималигини тушунтиринг” . Расулуллоҳ саллоллллоҳу алайҳи васаллам шундай жавоб қилдилар: “Ислом Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлигига ва Муҳаммад Аллоҳнниг расули эканига гувоҳлик беришинг, намозни адо этишинг, закотни беришинг, рамазон рўзасини тутишинг, имконинг етганда ҳажга боришингдир” дедилар. У одам: “Тўғри айтдинггиз” деди. Биз унинг ҳам сўраб, ҳам тасдиқлаганига ажабландик. У киши давом этиб: “Айтгин-чи, иймон нима?” деб сўради. Расулуллоҳ саллоллллоҳу алайҳи васаллам: “Иймон Аллоҳга ва Унинг фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, охират кунига, яхшилик ва ёмонлик қадардан эканига ишонишингдир”, дедилар. У:”Тўғри айтдингиз”, деди. Сўнг: “Айтгин-чи, эҳсон нима?” деб сўради. Расулуллоҳ саллоллллоҳу алайҳи васаллам: “Эҳсон Аллоҳ таолога (Худди) Уни кўриб турганингдек ибодат қилмоғингдир. Зеро сен Уни кўрмасанг ҳам, У сени кўриб туради”, дедилар. Сўнгра: “Айтгин-чи, қиёмат қачон(бўлади)?” деб сўради. Расулуллоҳ саллоллллоҳу алайҳи васаллам: “Бу тўғрида сўралаётган киши сўраётган кишидан ортиқроқ(нарсани) билмайди”, дедилар. Шунда у одам: Ундай бўлса, қиёматнинг аломатларидан хабар беринг”, деди. Р Расулуллоҳ саллоллллоҳу алайҳи васаллам :”Жориялар ўз эгасини туғиши(ўз ота-оналарига хўжайин бўладиган фарзандлар туғилиши), ҳамда оёқяланг чўпонлар баланд иморат солишда мусобақалашишларини кўришингдир”, дедилар. Шундан сўнг у одам кетди. Мен бир муддат кутдим. Кейин Расулуллоҳ саллоллллоҳу алайҳи васаллам:”Эй Умар! Биласанми, савол берган киши ким эди?” дедилар. “Аллоҳ ва расули яхшироқ билади”, дедим. Расулуллоҳ саллоллллоҳу алайҳи васаллам: “У Жаброил бўлиб, сизларга динларингизни ўргатиш учун келган эди”, дедилар” (Имом Бухорий, Муслим ва Ибн Можа ривоятлари).
Ҳадисда келган “Айтинг-чи, иймон нима?” деган жумладаги “иймон” сўзининг луғавий маъноси “мутлақо тасдиқ”, деганидир. Шариатда эса, бу тасдиқдан иборатдир: Аллоҳнинг борлиги ва ягоналигини, фаришталарини, китобларини, пайғамбарларни, яхши-ёмон тақдир Аллоҳдан эканини ва охират кунини тасдиқ қилишдир.
«Ислом» вожиб бўлган амрларни бажариш деганидир. Яъни, зоҳирий амалларни бажариб, бўйсуниш. Қуръони каримда Аллоҳ таоло иймон билан Исломни бир-биридан айириб кўрсатган: «Аъробийлар: «Иймон келтирдик», дедилар. (Эй, Муҳаммад алайҳиссалом, уларга) айтинг: «Сизлар иймон келтирганларингиз йўқ, лекин сизлар: «Бўйинсундик». денглар» (Ҳужурот, 14).
Мунофиқлар намоз ўқиб, рўза тутишарди, закот беришарди-ю, аммо қалбларида инкор қилишарди. Қачонки мўмин бўлдик, деб даъво қилганларида, Аллоҳ таоло қалбларидаги инкорни билгани учун уларнинг бу даъволарини ёлғонга чиқарди ва улар Исломга зоҳиран бўйин эгиб, Исломга киришганини тасдиқлади:
«(Эй Муҳаммад алайҳиссалом), қачон мунофиқлар сизнинг олдингизга келсалар: «Гувоҳлик берамизки, Сиз шак-шубҳасиз, Аллоҳнинг Пайғамбариднрсиз», дерлар. Аллоҳ, дарҳақиқат, Сиз Ўзининг Пайғамбари эканлигингизни бн- лур, яна Аллоҳ у мунофиқларнинг шак-шубҳасиз, ёлғончи эканликларига ҳам гувоҳлик берур» (Мунофиқун, 1).
Яъни, уларнинг қалблари қарши чиқиш билан бирга сизнинг рисолатингизни тасдиқ этишларинииг асоссиз эканига гувоҳлик беради. Чунки тиллари қалбларидагига уйғун эмас. Пайғамбарликка гувоҳлик беришнинг шарти — тилнинг қалби тасдиқлаган сўзни сўзлашидир. Ёлгон даъво қилганлари учун Аллоҳ таоло уларнинг ёлғончиликларини юзага чиқарди. Мусулмончиликнинг сиҳҳати учун иймон шарт қилингани боис Аллоҳ таоло мўминлардан мусулмонларни истисно қилган.
Давоми бор...
Имом Муҳиддин Закариё ибн Шараф Нававий
Қирқ ҳадис китобидан