ҚЎЛ ЗИНОСИ РЎЗАНИ БУЗАДИМИ?
4631
25-04-2021, 12:17
1 165
Ўқиш режими
+
-

САВОЛ:
Ассалому алейкум, қилаётган ишларингиздан Аллоҳ Таоло рози бўлсин, уятли савол йўллаётганимдан узр сўрайман. Аммо шариатда шарм йўқ деганларидек илм учун савол бердик. Қўл зиноси рўзани бузадими? Аввалдан раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин
ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Сиз айтаётган нарса шаръий истилоҳда “истимно” – яъни шаҳватини ўз қўли билан қондириш дейилади. У шариатимизда ҳаром амал саналади. Соф инсоний табиатга зид бўлган бу каби жирканч ишдан тийилиш лозим. Бу ҳақида аввал батафсил жавоб берганмиз.
Қўл билан шаҳватни қондириш орқали маний тушадиган бўлса ғусл вожиб бўлади ва рўза бузулади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.