1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Ибодия фирқаси

28-01-2020, 17:44 950 Ўқиш режими + -


 Ибодия фирқаси

 Ибодия: Хорижийларга мансуб тўрт асосий фирқа (жамоа) нинг энг «мўътадил» ҳисобланган қисмидир. VII асрнинг иккинчи ярмида яшаган Абдуллоҳ ибн Ибод Ташимий деган кимсанинг номи билан боғлиқ. Ташимийлик Абу Билол Мардос ибн Уддия бу фирқанинг илк пешволаридан бўлиб, у 62/682 йили ўлдирилган. Шундан сўнг бу фирқа бошқарувини Абдуллоҳ ибн Ибод ўз қўлига олган. Басрадаги хорижийлар орасида 65/685 йили бўлиниш содир бўлгани боис азрақийлар умавийларга қарши чиқишган, Абдуллоҳнинг ўзи Басрада қолиб, қуролли курашдан воз кечган ва хорижийларнинг «мўътадил» қанотига раҳбарлик қила бошлаган.

Абдуллоҳ ибн Ибоднинг ўртача йўлни танлаганининг сабаби умавийлар халифаси Абдулмалик ибн Марвон билан сиртдан келишув бўлганидир. Бу сиёсатни, яъни Абдуллоҳ ибн Ибоднинг умавийларга қарши юритган сиёсатини, Абу Шаъшаъ ибн Зайд Уздий давом эттиради. Унинг асли Уммондан бўлиб, ҳижрий сананинг юзинчи йиллар атрофида, Абдуллоҳ ибн Ибоддан кейин дунёдан ўтди. Абу Шаъшаъ Ҳажжож ибн Юсуф Сақафий билан дўстона муносабатга киришган бўлишига қарамай, улар орасидаги дўстлик узоққа чўзилмади. Ҳажжож бошқа ҳаворижлар каби ибодийларни қатл этишга буйруқ берди. Ҳажжож замонида ибодийларнинг улуғлари Уммонга қочиб кетдилар. Жобир ибн Зайднинг бир шогирди асли эронлик бўлиб, унинг оти Абу Убайда Муслим ибн Карима эди. Устози Жобир ибн Зайд вафотидан сўнг унинг ноибига айланган. Ўша вақтларда Ислом оламининг барча жойларидан ибодиялар илм олиш учун Басрага, яъни унинг ҳузурига келишарди. Уммондаги ибодийлар тарихида қуйидаги зарбулмасал пайдо бўлган: «Илм Мадинада тухум қўйди ва Басрада жўжа очди ва Уммон томон парвоз қилди». Абу Убайда талабаларни илм таҳсилидан сўнг исломий ўлкаларга даъват (таблиғ) учун юборади. Оқибат Басра шаҳри ибодияларнинг пинҳона даъват (таблиғ) марказига айланади.

Бани Умайянинг ҳукумати инқирозга юз тутгандан сўнг ҳокимият Аббосийлар қўлига ўтди. Мансур Давонқи бир муддат ибодийларга нисбатан яхши муносабатда бўлди. Абу Убайданинг ўлимидан сўнг Басрадаги ибодийларнинг обрўси тушди. Куфада, Ҳижоз, Ҳазрамавт, Яман ва Уммонда бу фирқанинг марказлари пайдо бўлди. Уммондаги хаворижлар I ҳижрий асрнинг охирида Басрадаги «Жобир ибн Зайд» ва фақиҳларнинг таъсирида ибодия фирқаси йўлини тутишди. Ҳажжож ибн Юсуф ибодийларни Уммонга бадарға қилгандан кейин у ерда исён кўтарилди ва Жаланди ибн Масъуд мазкур исён бошида турди. Мазкур исён Ҳазрамавт ва Ямангача чўзилди. Аммо исён 134/751 йилда Аббосийлар қўшинининг қўмондони Ҳозим ибн Ҳузайма бошчилигида бостирилди.

Ибодийларнинг энг таниқли жамоалари узоқ саҳроларда ва қишлоқларда яшар эдилар. Уларнинг собиқ пойтахти «Назовий» эди. Ҳозирги вақтда ибодийларнинг мазҳаби Уммоний, Ғофирий ва Ҳино каби қабилаларининг бош эътиқодий мазҳабига айланган.

Ибодия фирқаси кўпроқ шарқий Африка, Форс кўрфази, Кирмон атрофи ва Эронда тарқалди. Бу фирқа даъватчилари «Ҳомилатул илм»[1] деб аталган. Улардан бири Ҳилол ибн Атия Хуросоний бўлиб, Абу Убайданинг даъватчиларидан эди. Кўп жойларда даъват орқали мана шу мазҳабни анча ривожлантирди. Ибодия йўлини тутган донишмандлардан яна бири Абу Ғоним Бишр ибн Ғоним бўлиб, унинг «Алмадуна» номли китоби бор.

   Ибодия фирқаси даъватчиларидан бири Салмат ибн Саъд Мағриб заминга борган ва Басранинг машойихларидан бўлган. Абдуллоҳ ибн Масъуд Тажибий деган киши Ливия ва Ғарбий Тароблусда ибодия фирқаси ривожига катта хисса қўшган. Барбар (Ҳаввора) қабиласини ўз фирқаси йўлига ўтишига даъват этган.

 

Шундан сўнг Исмоил ибн Зайёд Нуфусий деган киши Тароблусдаги Барбар ибодийларининг қўллаб-қувватлашлари натижасида «Имом ад-дифоъ» унвонига сазовор бўлди. Аммо 132/750 йилда зайдийлар томонидан қатл этилади. Унинг ўлими туфайли Тароблус зайёдийлари хун тўлашларига тўғри келади. Шундан сўнг асли эронлик Абдураҳмон ибн Рустам Карвонда ибодийлар ҳукуматини ташкил этади ва бир оз ўтиб, Тоҳират шаҳрини забт этади. Абдураҳмон ибн Рустам 160/777 йилда Шимолий Африка ибодийларининг имоматлигига сайланади. Ўша замонда Абдураҳмон ибн Рустамнинг икки ноиби, Абдулваҳҳоб ибн Абдураҳмон ва Афлаҳ ибн Абдулваҳҳоб туфайли Мағрибда ибодийларнинг таъсири кучаяди. VI ҳижрий асрдан бошлаб Африка шимолида фотимийлар ғалабасидан сўнг Ибодия фирқаси инқирозга учрайди ва Шимолий Африка ибодийлари узоқ-узоқ ўлкаларга кетишга мажбур бўлишди.

      Ибодия фирқаси тарафдорлари таҳким воқеаси сабаб Али (р.а.) ни ва бошқа кўплаб машҳур саҳобийларни кофирга чиқарган. Ибодийлар имон - сўз, амал ва суннатдан иборатлигини тасдиқлайди. Улар: «Аҳли Қибланинг имон келтирганига шаҳодат бермаймиз, фақат йўлимизни тутган кишиларнигина имон келтирганига гувоҳлик берамиз. Аҳли Қиблани кофирга ҳам чиқармаймиз, чунки улар Аллоҳ ва унинг расулига куфр келтирмаганлар. Лекин биз уларни мунофиқ[2] деб ҳисоблаймиз. Чунки улар мусулмонларнинг баъзиларини имонда, баъзиларини эса куфрда эканлигини таъкидлаб, шу икки йўл ўртасида бўлишни хоҳлайдилар», - деб даъво қиладилар.

Ибодийларнинг «уммат ғами билан машғул бўлмаслик» ва «уммат ғамидан йироқ бўлмаслик» деган сўзлари бидъатдир. Имом Зуҳрий ва бошқа имомларнинг сўзларига биноан, бу асоссиз ва маъносиз даъводир. Муслим қуйида Ибн Каҳлдан[3] ривоят қилган: «Бахтарий, Заҳҳок, Машриқий, Майсара ва Букайр ат-Той[4]дан иборат жамоат «ибодийларни ўзига як,ин тутиш, уларнинг мўминлигига гувоҳлик бериш, ишларига раҳбарлик ҳилиш ва улар билан муроса йўлини тутиш бидъатдир», деган фикрга иттифоқ қилганлар.

Ибодийлар Аллоҳнинг бирлигини эътироф этувчилар хусусида фикр юритиб, бу борада таъвил йўлидан бордилар ва ҳатто ўз қарашларида хатога йўл қўйдилар. Улар Аллоҳ таолонинг каломи бўлмиш Қуръони каримнинг тафсирини ўзгартиришга журъат қилиб, залолатга юз тутганлар. Аллоҳ таоло ҳам бу фирқани адаштирган. Қатодадан ривоят қилинади: «Ибодия ушбу умматнинг мажусийларидир».

Ибодия фирқасининг ҳақиқий асосчиси Жобир ибн Зайд Уммонда туғилган ва 99/717 йил вафот этган. Уммон ибодийлари IX аср охиригача мустақил бўлишган, ундан кейин мамлакат яна аббосийлар тасарруфига ўтган, лекин аср бошидан эътиборан ибодийлар Уммонда яна ҳокимият тепасига келганлар. Ҳозирда улар мамлакат аҳолисининг ярмидан кўпроғини ташкил этади.

Ибодийларнинг диний-сиёсий дастури асосини имомат ҳақидаги таълимот ташкил қилади. Ибодийлар имоматнинг мавжуд бўлиши шарт эмас, бир вақтнинг ўзида ислом дунёсининг турли жойларида бир неча имомлар бўлиши мумкин, деб ҳисоблаганлар. Имом шайхларнинг махфий кенгаши томонидан сайланиб, уларнинг қарори халққа эълон қилинган. Кўпинча сайловлар битта қабила ёки уруғ доираси билан чекланиб қолган. Ибодийлар имоми бир вақтнинг ўзида ҳоким (лашкарбоши, қози, фақиҳ) ҳам бўлган.

Ибодийлар ақидасида суннийлар ва мўътазилийларнинг ақидавий тамойиллари аралашиб кетган. Ибодийлар одамларнинг амалини вужудга келтирувчи Аллоҳдир, деб биладилар. Сиёсий ва диний сабабларга кўра, ҳар қандай кишини ўлдиришни рад этганлар. Ибодия таълимоти тарафдорлари гарчи кўп мамлакатларга тарқалган бўлсалар-да, диний соҳада ҳам, сиёсий соҳада ҳам якдил бўла олмаганлар.

Ҳозирги кунда Шимолий Африка, Уммон ва Занзибар оролида ибодия жамоалари мавжуд бўлиб, диний эътиқод ва маросимлари суннийлик ва шиаликдаги оқим, фирқалардаги эътиқод ва маросимлари маросимлардан ўзининг айрим хусусиятлари билан фарқ қилади.

 

 

 


[1] Ҳомилатул илм - [араб. - илм кўтарувчиси].

61

[2] Мунофиқ - мунофиқ деб дилида имони йўқ, лекин жонини ва молини сақлаб қолиш учун ёки сотқинлик, хиёнат мақсадида мусулмонлар сафига қўшилган, тилида имон калимасини айтиб, дилидаги куфрини яшириб юрувчи кимсага айтилади. Шариатимиз ҳукми бўйича бундай одамларни то тили билан куфрини очиқ баён этмагунича ёки хиёнат ишлари фош бўлмагунча зоҳирига қараб мусулмонлар қаторига қўшиб турилади. Чунки исломда шубҳа билан ёки ноаниқ далил билан қатъий ҳукм чиқарилмайди. Биз ҳар бир ишда

[3]  Бу шахс Каҳлон исми билан ҳам юритилади.

[4]  У асли Букайр ибн Моҳондир.



Айдарбек Тулепов. 
 
Ислом ва ақидапараст оқимлар