1442 йил 07 Шаввол | 2021 йил 18 май, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
03:48
Sunrise
05:22
Dhuhr
12:33
Asr
17:36
Maghrib
19:45
Isha
21:19


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

РЎЗАДОР ҚУЧОҚЛАШИШИ ЁКИ ЎПИШИ МУМКИНМИ?

26-04-2021, 10:08 1 333 Ўқиш режими + -
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَجُلًا سَأَلَ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنِ الْمُبَاشَرَةِ لِلصَّائِمِ فَرَخَّصَ لَهُ، وَأَتَاهُ آخَرُ فَسَأَلَهُ فَنَهَاهُ، فَإِذَا الَّذِي رَخَّصَ لَهُ شَيْخٌ، وَالَّذِي نَهَاهُ شَابٌّ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالبَيْهَقِيُّ وَصَحَّحَهُ.

 
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳуда ривоят қилинади: 
«Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан рўзадорнинг қучоқлаши ҳақида сўради. Унга рухсат бердилар. Бошқа биров у зотнинг ҳузурларига келиб, сўраган эди, уни қайтардилар.
Қаралса, у зот рухсат берган киши чол экан, қайтарган шахс эса йигит экан».
Абу Довуд ва Байҳақий ривоят қилганлар. Байҳақий саҳиҳ, деган. 
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг баъзи шаръий ҳукмларни баён қилишда кишиларнинг шахсини ҳам эътиборга олганликлари кўриниб турибди. 
Қари чол ўз кампирини қучоқлагани билан рўзасига путур етадиган даражада шаҳвати қўзғалмаслиги аниқ. 
Ёш йигитнинг эса бу иш билан рўзаси очиладиган даражага етиши ва каффорот беришга мажбур бўлиб қолиши турган гап. Демак, рўзадорнинг бу борадаги ҳукми унинг ҳолига қараб белгиланади.

عَنْ عَائِشَةَ رَضِي الله عَنْهَا قَالَتْ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُقَبِّلُ وَيُبَاشِرُ وَهُوَ صَائِمٌ، وَكَانَ أَمْلَكَكُمْ لِإِرْبِهِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ.

 
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: 
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам рўзадор ҳолларида ўпар ва қучоқлар эдилар. У зот ичингизда шаҳватига энг молики (жиловловчиси) эдилар».
Шарҳ: Демак, бу масалада шаҳватни жиловлай олиш асосий меъёр ҳисобланади. 
Уламоларимиз ушбу ва бошқа ҳадисларни далил қилган ҳолда «Рўзадор одам иложи борича бу ишлардан узоқ бўлгани маъқул», дейишади.

«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди

Ислом.Уз