1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ТАТАРИСТОНДА ХОТИН-ҚИЗЛАР ЎРТАСИДА БУТУНРОССИЯ ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ БЎЛИБ ЎТАДИ

27-04-2021, 10:30 304 Ўқиш режими + -
     2021 йил 29 майда Россиянинг Ютазинский тумани Урусу қишлоғида аёллар ўртасида Бутунроссия Қуръон қорилар мусобақаси бўлиб ўтади. Мусобақалар икки номинация бўйича ўтказилади: "3 (28, 29, 30) жузъиларини ёддан билиш" ва "5 (26, 27, 28, 29, 30) жузъилардан ёд олган бўлиш".  Бундан ташқари иштирокчилардан махраж ва тажвид билимлари ҳамда Қуръонни чиройли ўқиш қобилиятлари талаб қилинади.
       Танловда ёшидан қатъи назар Россия фуқароси бўлган мусулмон аёллар иштирок этишлари мумкин. Танлов талабларига биноан улар Қуръон ва ҳофиз ёдлаш марказлари талабалари бўлмаслиги керак. Ҳар бир иштирокчи фақат битта номинацияда қатнашиши мумкин.
       Аёллар ўртасида Бутунроссия Қуръон қорилар мусобақаси Татаристон Республикаси Мусулмонлари Руҳий Бошқармаси, Татаристон Республикаси жануби-шарқий қозиёти, Ютазинский туман шаҳар маъмурияти ва муҳтасиблиги томонидан ўтказилади.

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ ВАКИЛЛИГИ
МАТБУОТ ХИЗМАТИ