1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Аҳли Сунна вал-жамоанинг асос хусусиятлари 2-қисм

28-01-2020, 18:02 402 Ўқиш режими + -

Аҳли Сунна вал-жамоанинг асос хусусиятлари
Абу Ҳанийфанинг васиятлари
 

2-қисм

2.   Биз амаллар уч хил, яъни, фарз, фазилат ва маъсият бўлишига иқрормиз.

Фарз амаллар. Улар Аллоҳнинг амри, ҳоҳиши, муҳаббати, ризоси, қазойи қадари, яратиши, ҳукми, илми, тавфиқи ва Лавҳул Маҳфузда битиши билан содир бўладиган амаллардир. 

Маъсият амаллар. Улар Аллоҳнинг амри билан эмас, балки Унинг ҳоҳиши билан, Унинг муҳаббати билан эмас, Унинг қазоси билан, Унинг ризоси билан эмас, Унинг тақдири билан, Унинг тавфиқи билан эмас, Унинг илми ва Лавҳул Маҳфузда битиши билан, лекин Унинг нусратисиз содир бўладиган амаллардир.

Фазилатли амаллар. Улар ҳам Аллоҳнинг буйруғи билан эмас, балки Унинг ҳоҳиши, муҳаббати, ризоси, қазойи қадари, ҳукми, илми, тавфиқи, яратиши ва Лавҳул Маҳфузда битиши билан содир бўладиган амаллардир.

 

Манба: “Асарлар” китоби

Тошкент 2003