РЎЗАНИНГ МУСТАҲАБЛАРИ
4650
27-04-2021, 11:23
854
Ўқиш режими
+
-
Ислом шариатида бир амални қилса савоб бўлади, қилмаса гуноҳ бўлмайдиган амалга мустаҳаб амал дейилади.
Рўзанинг қуйидаги мустаҳаб амаллари бор:
- Рўзадорларга ифтор қилиб бериш;
- Рўза пайтида тилни ва бошқа тана аъзоларни ортиқча амаллардан тийиш;
- Бир қултум сув ёки бирор нарса билан бўлса ҳам саҳарлик қилиш;
- Саҳарликни кечанинг охиригача суриш;
- Қуёш ботиши билан шом намози ўқимасдан дарҳол оғиз очиш. Оғиз очишни ширин ва ҳўл нарса билан афзал;
- Оғиз очишда ривоят қилинган лафзлар билан дуо қилиш;
- Жунублик, ҳайз ва нифосдан қилинадиган ғуслни кечга қўймай, тонг отишидан олдин қилиб олиш;
- Рўза ни бузмаса ҳам бошқа ҳузурбахш нарсаларни тарк қилиш;
- Хайру-эҳсон қилишни кўпайтириш;
- Қуръон қироати, илм суҳбатлари, зикр ва салавотларн кўпайтириш.
( “Ҳадис ва Ҳаёт”, “Кофоя”, “Мўминнинг қалқони” китоблари
асосида Р, Акбаров тайёрлади)