1442 йил 07 Шаввол | 2021 йил 18 май, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
03:48
Sunrise
05:22
Dhuhr
12:33
Asr
17:36
Maghrib
19:45
Isha
21:19


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

БИР ҚУЛОҚЛИ ОДАМЛАР МАМЛАКАТИ

28-04-2021, 14:16 206 Ўқиш режими + -



Ҳикоя қилинишича, бир подшоҳнинг фарзанди йўқ экан. У ўзига меросхўр йўқлигидан ташвиш қила бошлабди. Хотини билан ўзини кўрсатмаган табиби қолмабди. Охири улар шифо топишиб малика валиаҳдга ҳомиладор бўлибди. Подшоҳ шодликдан учибди. Шаҳзоданинг туғилишини интиқлик билан кута бошлабди. Ниҳоят фарзанд туғилибди. Аммо болани кўрганларнинг даҳшатдан ҳуши бошидан учибди. Сабаби унинг битта қулоғи йўқ эди.
Буни кўрган подшоҳ ташвишга тушибди. Бир қулоқли шаҳзодани кишилар подшоҳ қилмасликларидан қўрқибди. Вазирлари ва маслаҳатчиларини жамлаб масалани уларни олдига кўндаланг қўйибди. Шунда маслаҳатчилардан бири дебди:
 — Бунинг ечими осон. Янги туғилган барча болаларнинг қулоғини кесишни буюринг. Бир неча йиллардан сўнг бутун бир жамият бир қулоқли бўлиб қолади.
Бир куни мамлакатга бир бола келибди. Унинг иккита қулоғи ҳам бутун экан. Мамлакат аҳолиси унинг иккита қулоғи борлигидан ажабланиб уни масхара қила бошлашибди. Уни “Ҳой икки қулоқли” деб чақирадиган бўлишибди. Охири унинг тоқати тоқ бўлиб қулоқларидан бирини кесдириб ташлабди. 
Биринчи дарс:
Бутун бир жамият ногирон бўлиши мумкин экан. Бу тарихда минглаб марта содир бўлган. Аллоҳ таоло пайғамбарларни юбориб улардаги диний, фикрий ва амалий ногиронликни тузатиб турган. Иброҳим алайҳиссаломнинг жамиятлари ширк ногиронлигига чалинган эди. Иброҳим алайҳиссалом улар орасида гўё бегонадек эдилар. Лут алайҳиссаломнинг қавмлари жинсий бузуқ эди. Уларнинг ишини қилмаганлари учун Лут алайҳиссалом улар орасида бегонадек эдилар.
Иккинчи дарс:
“Инсонларнинг бир нарсага ижмо қилиши уни ҳалол қилмайди”,
деган фиқҳий қоида бор. Гарчи барча инсонлар қилса ҳам хато хатолигича қолаверади. Ҳеч ким қилмасада тўғри иш тўғрилигича қолаверади. 
Учинчи дарс:
Тўғри йўлда эканлигинг аниқ бўлса қулоғингни кесма. Инсонларни рози қилиш учун ўз мавқеингдан воз кечма. Улар ўз хатосидан хижолат бўлмас экан, сен тўғри ишингдан нега хижолат бўласан?!
Эсингда бўлсин, Қуръони каримда “инсонларнинг кўпи” жумласидан сўнг “билмайдилар”, “тақво қилмайдилар”, “ақл юргизмайдилар”, “ишонмайдилар” каби сўзлар келади. 
Тўртинчи дарс:
Баъзилар “инсонларга тескари иш қил, таниласан”, қоидасига кўра яшашади. Сен бундай бўлма. Гоҳида жамият тўғри йўлда бўлиб, сен хато йўлда бўлиб қолишинг ҳам мумкин. Кўпчиликка хилоф қилиш доимо ҳам офиятни англатмайди. Одатда кўпчилик қиладиган иш хато бўлмайди. Уларга хилоф қилган ёлғиз киши одатда тўғри йўлда бўлмайди. Хато ва тўғри деган тушунчалар ахлоқий қадриятлар мажмуасига бўйсунади. Қандай йўл бўлмасин унга хато ёки тўғрилигига қараб ҳукм қиласан.
Бешинчи дарс:
Одатда жамиятдаги хатоларни тузатиш қийин бўлади. Сабаби жамият ахлоқий қадриятларни қабул қила олмайди. Бу учун жуда узоқ вақт керак бўлади. Гоҳида бир неча авлод ўтиб кетади. Инсонлар тарбия йўли билан олган нарсани ўзгартириш қийин. Бир киши ихтиёрий қабул қилган нарсани эса ўзгартириш осон. Бунга қилинган энг гўзал таъриф Саид Тақийюддиннинг таърифидир: “Жамоатчилик фикри катта хачирдир!”.
Катта хачирни тўғрилик қўтонига олиб кириш жуда қийин иш экан. Шунинг учун ҳам пайғамбарларга инсонларни тўғри йўлга солиш машаққатли кечган. Йўқса, Аллоҳ таоло Нуҳ алайҳиссалом учун ер юзини сувга ғарқ қилмас эди. Лут алайҳиссалом учун бутун бир қишлоқни ер ютмас эди. Шунинг учун бу катта хачирни қўтонга олиб киришнинг қийинлиги табиий ишдир. Аммо фақатгина хачир катта экан деб уни қўтон сари ҳайдашдан бош тортишдан сақлан!
Абдулқодир Самарқандий
Азон.Уз